Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Молия 10:00 · 12.03.2022

Ўзбекистонда ташқи қарзлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади

Давлат иштирокидаги корхоналар молиявий ҳолатига кўра автоматик тарзда тоифаланади.

Ўзбекистонда ташқи қарзлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади
Фото: «ostrovrusa.ru»

Ўзбекистонда ташқи қарзлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги «Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан бошлаб ташқи қарзни жалб қилиш ва уни тақдим этишни тартибга солиш мақсадида давлат иштирокидаги корхоналар, молиявий ҳолатига кўра, «паст хатарли», «ўрта хатарли» ва «юқори хатарли» тоифаларга автоматик тарзда тоифаланади. Жалб этиладиган ташқи қарз миқдори давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режасида акс эттирилади.

Чора-тадбирлар давлат унитар корхоналари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ташқи қарзни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат ўрнатишга йўналтирилган.

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • давлат иштирокидаги корхоналарнинг жалб қилинадиган ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари (фоиз ставкаси, комиссия ва бошқа тўловлар йиғиндиси)нинг юқори чегараси Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси томонидан ҳар чоракда белгилаб борилади;
  • давлат иштирокидаги корхоналарнинг ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ва бошқа ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш Республика комиссиясининг ижобий хулосаси ёки унинг хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин амалга оширилади.

Қарор билан Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом ташқи кредит жалб қилиш учун Республика комиссиясидан рухсат олиш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳолати ва фаолиятини мониторинг қилиш тартиб-таомилларини тартибга солади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9 мартдан йилдан кучга кирди.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи қарзининг ЯИМга нисбати 2023–2024 йиллардан бошлаб камайиши айтилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда давлат қарзининг йиллик миқдорига чеклов ўрнатилиши ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда