
Ўзбекистонда «Вкусно – и точка» фаст-фудлар тармоғи очилиши мумкин
Тез овқатланиш тармоғи ўз бредини McDonald’s мавжуд бўлмаган бошқа хорижий мамлакатлар бозорига кириб боришини режалаштирмоқда

Россиянинг «Вкусно – и точка» тез овқатланиш тармоғи ўз бредини МДҲ мамлакатлари, шунингдек, McDonald’s мавжуд бўлмаган бошқа хорижий мамлакатлар бозорига чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда компания бош директори Олег Пароев «ТАСС»га маълум қилди.
«Агар биз McDonald’s мавжуд бўлмаган мамлакатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, биз уларни кўриб чиқишдан мамнунмиз. Агар МДҲ давлатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, булар Арманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон», – деди Пароев.
Шунингдек, у «Вкусно – и точка» МДҲдан ташқари, McDonald’s бўлмаган мамлакатларга ҳам бориши мумкинлигини қўшимча қилди.
Шу билан бирга, у ҳозир аниқ бирорта давлатни кўриб чиқилмаётганини таъкидлади. Аммо режадаги давлатлардан бири Эрон эканлигини қайд этди.
Пароевнинг айтишича, янги бозорларга чиқиш франчайзинг савдоси орқали амалга оширилади.






