Ўзбекистонда январь-ноябрь ойларида солиқ тушумлари ҳажми ошди
Солиқ тушумлари 2021 йилга нисбатан ўсганлиги қайд этилди

Республикада 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида давлат бюджетига 135,8 триллион сўмлик солиқ тушумлари амалга оширилди. Бу ҳақда Давлат Солиқ қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 20 трлн сўмга ёки 117 фоиз ўсишга эришилди.
Жумладан, солиқ турлари кесимида:
мол-мулк солиғидан 3,6 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 трлн сўмга ёки 157 фоизга;
ер солиғидан 4,8 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 трлн сўмга ёки 133 фоизга;
АОСдан 2,3 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 700 млрд сўмга ёки 144 фоизга;
ҚҚСдан 30,4 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,5 трлн сўмга ёки 133 фоизга;
JSHODSдан 21,5 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 трлн сўмга ёки 128 фоизга ўсишга эришилди.






