Ўзбекистонда январь ойидаги инфляция кўрсаткичи маълум қилинди
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматларнинг инфляцияси 0,9 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистонда инфляция январь ойида йиллик 9,8 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматларнинг инфляцияси 0,9 фоизни ташкил этди. Йиллик нисбатда (2021 йилнинг январь ойига нисбатан) истеъмол секторида нархларнинг ошиш даражаси 9,8 фоизни ташкил этди.
Маълум бўлишича, 2022 йил январь ойидаги қисқа муддатли умумий инфляция ўтган йилнинг январь ойидаги кўрсаткичдан 0,1 фоиз бандга паст ва 2020 йилнинг январь ойидаги мос кўрсаткичдан 0,3 фоиз бандга баланд бўлди.
Шунингдек, 2022 йилнинг январь ойидаги йиллик инфляция 2021 йилнинг январидаги кўрсаткичдан 1,8 фоиз бандга ва 2020 йилнинг январь ойидаги мос кўрсаткичидан 4,5 фоиз бандга паст бўлди.






