Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида саноат тармоғида ўсиш кузатилди
Саноатда, ҳусусан, тоғ-кон, динамика, электр ва газ тармоқлар ўсганини кўриш мумкин. Бу эса ўз навбатида, истеъмолчилар томонидан электр энергиясини истеъмол қилишлари ва ижтимоий нормада белгиланган газдан ҳам унумли фойдаланиш имконини беради

Ўзбекистон саноат тармоғида январь-сентябрь ойларида ўсиш кузатилди. Тармоқда тоғ-кон, қайта ишлаб чиқариш саноатлари ижобий томонга ўзгарди. Бу хақда Давлат статистика қўмитаси ҳабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида саноат тармоғи қўшилган қийматида 5,3 фоизга ўсиш кузатилган. Ушбу тармоқдаги ижобий динамика, асосан тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғининг 1,1 фоизга, қайта ишлаб чиқарадиган саноатнинг 5,4 фоизга ҳамда електр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш тармоғининг 14,7 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланди.
Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш тармоғи қўшилган қийматида 10,6 фоизга камайиш кузатилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда 200 та саноат зонаси ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.
Лойиҳага кўра, саноат зоналарининг ҳар бирига камида 15 та корхона жойлаштирилди.
Шунингдек, электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмаси етказиб бериш тўлиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилди. Бунинг учун 2022 йилда 1,5 триллион сўм ажратилганди.






