Ўзбекистонда жойлашган чет давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар ва ташкилотлар сони 15 497 тани ташкил этди. Бу миқдор 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2 389 тага ошган

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги халқаро капитал иштирокидаги корхоналар сони ва уларнинг давлатлар кесимидаги тақсимотини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 15 497 та чет эл капитали иштирокидаги корхона ва ташкилотлар мавжуд.
Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2 389 тага ошган.
Шунингдек, Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони 3 055 тани ташкил қилади. Кейинги поғоналарни мос равишда Туркия (2 171 та), Хитой (2 115 та), Қозоғистон (1 235 та) ва Корея Республикаси (919 та) эгаллаб турибди.
Хорижий капитал иштирокида 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
- Россия — 842 та;
- Туркия — 331 та;
- Хитой — 245 та;
- Қозоғистон — 174 та.






