Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 15:02 · 21.01.2022

Ўзбекистондаги банкларнинг рейтинги эълон қилинди

Рейтингда энг юқори кўтарилиш «Қишлоққурилишбанк» кўрсаткичларида кузатилди.

Ўзбекистондаги банкларнинг рейтинги эълон қилинди
Фото: «pravoved-plus.msk.ru»

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистон банк тизимидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлиги, рақобат муҳити ўзгариши ҳамда барқарорлик даражасини баҳолаб бориш мақсадида «Банклар фаоллик индекси» ишлаб чиқилди. «Капиталбанк», «Ҳамкорбанк» ва «Трастбанк» энг фаол банклар учлигини бошқаришда давом этмоқда.

Маълум қилинишича, 2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш Стратегиясига асосан, «Ипотека банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асакабанк», «Алоқабанк», «Қишлоққурилишбанк» ва «Туронбанк»даги давлат улушини босқичма-босқич хусусийлаштириш режалаштирилган. Биринчи босқичда, банклар фаолиятини трансформация қилиш, иккинчи босқичда давлат акциялар пакетини сотиш кўзда тутилган.

Йирик давлат банклари хусусийлаштирилгандан сўнг, молиявий хизматлар бозорида жиддий ўзгаришлар юз бериши, натижада янги хизматлар ва рақобатнинг янада кучайиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, 2021 йил 1 декабрь ҳолатига банк тизими активлари ҳажми 427,4 триллион сўмни (2020 йил 1 декабрга нисбатан номинал ўсиш — 21,9 фоиз), мажбуриятлари 360,3 триллион сўмни (23,2 фоиз), жами капитали — 67 триллион сўмни (15,7 фоиз) ташкил этган. Бугунги кунда банк тизимида 56 мингга яқин киши фаолият олиб бормоқда.

Марказ тадқиқотида банклар икки гуруҳга ажратилган — йирик банклар ва кичик банклар. Рейтинг ушбу гуруҳларнинг ҳар бири учун алоҳида тузилган. Бунда, кичик банклар гуруҳига фақат Тошкент шаҳрида ёки фақат айрим (одатда битта) ҳудудларда фаолият олиб бораётган банклар киритилган.

2021 йилнинг 4-чорагидаги йирик банклар фаоллик рейтинги

Таъкидланишича, 17 та йирик банклар учун тузилган умумий рейтингда «Азия Алянс банк» 2 поғонага кўтарилиб, 6-ўриндан жой олган. Мазкур банк молиявий воситачилик (2-ўрин), даромад олиш салоҳияти (5-ўрин) ҳамда ликвидлилик (3-ўрин) бўйича яхши натижаларни сақлаб қолмоқда. Шундай бўлсада, рейтинг натижалари «Азия Алянс банк» капитал етарлилик ва активлар сифати кўрсаткичларига эътибор қаратиши лозимлигини кўрсатмоқда.

«Ипак йўли банк» умумий рейтингда 7-ўринга жойлашган. Ушбу банк молиявий оммабоплик (5-ўрин) ва даромад олиш салоҳияти (2-ўрин) бўйича топ-5 банклар қаторига кирган. Банк молиявий воситачилик бўйича рейтинги (15-ўрин) муддатли депозитларнинг кредитларига нисбати, бошқа банклар ва молия институтларидан олинган маблағлар ҳамда Молия вазирлиги олдидаги мажбуриятлари бўйича кўрсаткичларини яхшилаш лозимлигини кўрсатмоқда.

«Алоқабанк» рейтингда 1 поғонага тушиб 8-ўриндан жой олган. Давлат улуши мавжуд банклар орасида Алоқа банк энг натижаларни намоён этмоқда. Хусусан, мазкур банк молиявий воситачилик 4-ўринни сақлаб қолган. Шунингдек, банк активлари сифати (6-ўрин) ва молиявий оммабоплик (7-ўрин) бўйича ҳам етакчи банклардан ҳисобланади. Банкнинг капитал етарлилиги бўйича кўрсаткичлари жами регулятив капиталнинг (1-даражали капиталнинг) хатарли активларга нисбатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатмоқда.

Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

«Агробанк» умумий рейтингда 10-ўринга (1 поғонага) кўтарилди. Банкнинг молиявий воситачилик (2 поғонага кўтарилиш), бошқарув самарадорлиги (2 поғонага) ҳамда ликвидлилик (2 поғонага) бўйича ижобий ўзгаришлар кузатилган. Шунингдек, молиявий оммабоплик ва капитал етарлилиги бўйича рейтингда топ-5 банклар қаторига кирган. Шунга қарамасдан банкнинг бошқарув самарадорлиги (14-ўрин) ва даромад олиш салоҳияти (15-ўрин) бўйича кўрсаткичлари бошқа банкларга нисбатан паст даражада қолмоқда.

Умумий рейтингда энг юқори кўтарилиш «Қишлоққурилишбанк» рейтингида (11-ўрин) кузатилган. Ушбу банк томонидан берилган кредит портфеллари сонининг сезиларли даражада ошиши, шунингдек ликвидлилик бўйича кўрсаткичларининг яхшиланиши банкнинг бир йўла 5 поғонага кўтарилишини таъминлаган. Шундай бўлсада, банкнинг даромад олиш салоҳияти бўйича рейтинги (16-ўрин) банк томонидан соф фоизли даромадларнинг активларга ва фоизли харажатларга нисбати ҳамда фоизсиз даромадларнинг жами даромадлар таркибидаги улушига эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатмоқда.

«Ўзсаноатқурилишбанк» 3-чоракдаги натижаларини сақлаб қолган бўлишига қарамасдан, «Агробанк» ва «Қишлоққурилишбанк» томонидан эришилган юқори натижалар мазкур банкнинг умумий рейтингда 13-ўринга тушишига сабаб бўлган.

2021 йилнинг 4-чорагидаги кичик банклар фаоллик рейтинги

Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Хабарга кўра, 2021 йилнинг 4-чорагида Ўзбекистондаги 14 та кичик банклари фаоллик рейтингида «Даврбанк» ва «Зираат банк» ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса, «Универсалбанк» ўз ўрнини «Анорбанк»га бўшатиб беришга мажбур бўлган.

«TBC банк» умумий рейтингда 2 поғонага кўтарилиб, 6-ўриндан жой олган. Бунга асосан банкнинг молиявий воситачилик бўйича кўрсаткичларининг сезиларли даражада яхшилангани туртки бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистонда банклар активларини таснифлаш тартиби ўзгартирилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда миллий валютада энг фойдали омонат таклиф қилаётган банклар ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди