Ўзбекистондан Сеулга парвозлар сони кўпайтирилади
Тошкент – Сеул – Тошкент халқаро йўналиши бўйича парвозлар сонини 1 августдан бошлаб кўпайтирилади.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрига парвозларни кўпайтиради. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Uzbekistan Airways Тошкент – Сеул – Тошкент халқаро йўналиши бўйича парвозлар сонини 1 августдан бошлаб кўпайтиради.
Энди авиақатновлар ҳафтасига 5 марта — сешанба, пайшанба, жума, якшанба ва душанба кунлари амалга оширилади.
- Тошкентдан жўнаб кетиш: 22:15 (Тошкент вақти билан);
- Сеулга етиб бориш: 08:25 (Сеул вақти билан);
- Сеулдан жўнаб кетиш: 10:10 (Сеул вақти билан);
- Тошкентга етиб бориш: 13:20 (Тошкент вақти билан).
Авиачипталарни компания расмий сайти, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.
Uzbekistan Airways апрель ойида ҳам Жанубий Корея пойтахтига парвозлар сони оширилишини маълум қилган эди.
Интервью

«Банкларда янги банкоматлар сотиб олишга рағбат йўқ» — Отабек Бакиров банкоматлар етишмовчилиги ҳақида
Мамлакатга ҳорижий компаниялар кириб келишида электр таъминотининг қандай таъсири бор?
«Энергетика тарифларини ошириш кейинги йилга қолдирилгани йўқ» — энергетика вазири ўринбосари
«Агар қишда чекловлар киритилмаса, тез-тез блэкаут бўлиб туради» — энергетика вазири ўринбосари
«Бизда трансформаторларнинг аксарияти 100 фоиз юклама билан ишлаяпти, аслида бу 70 фоиз бўлиши керак» — Шерзод Хўжаев
Рейтинг

Таҳлил

Таҳлил: экспертлар Ўзбекистон саноат экспортининг диверсификация даражасини баҳолади
Марказий Осиёдаги иқтисодий ўсиш молия секторига боғлиқми ёки аксинча?
Сўровнома: 2022 йилда иш билан банд бўлган айрим ўзбекистонликлар IT’да ишлаш учун қайта тайёрланишни режалаштирмоқда
Тадқиқот: Ўзбекистонда интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши ишсизлик даражасини камайтиришда ёрдам беряпти
Ўзбекистонда IT соҳаси бўйича иш таклифлари сўнгги 4 йилда қанчага кўпайди?