Ғарб Россия нефтига чекловлар қўйишга тайёрланмоқда: бу нималарга олиб келади?

18:28 · 29.01.2023

Ўзбекистонда 1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

17:11 · 29.01.2023

Bloomberg: «Дунё бўйлаб 2022 йилда мол гўшти истеъмолига бўлган талаб кескин пасайди»

16:20 · 29.01.2023

Осиёнинг энг бой одами икки кун ичида ўнлаб млрд доллар йўқотди

14:35 · 29.01.2023

Статистика агентлиги ЯИМ ҳамда саноат статистикалари ўртасидаги фарқликларни тушунтирди

13:33 · 29.01.2023

Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилда 45,6 млн кишидан ошади

18:59 · 28.01.2023

Ўзбекистонда Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди

17:31 · 28.01.2023

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн алмаштириш мумкин

16:55 · 28.01.2023

Япония Ўзбекистонда ахборот-коммуникацияни ривожлантиришга 150 млн доллар ажратади

15:35 · 28.01.2023

Ўзбекистондан 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини божхона декларациясисиз олиб чиқишга рухсат этилади

14:30 · 28.01.2023

Ўзбекистонда 2022 йили ўртача ойлик иш ҳақи 21,1 фоизга ошди

13:52 · 28.01.2023

Хитойлик миллиардерлар ва мамлакат ҳукумати ўртасидаги можаро: бунга нима сабаб бўлди?

11:53 · 28.01.2023

Ангрендаги шина заводи Россия компаниясига 80 млн долларга сотилди

19:33 · 27.01.2023

Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқарилади

19:03 · 27.01.2023

Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражаси қандай?

18:05 · 27.01.2023

Марказий банк 2022 йилда 16,2 трлн сўм нақд пулни муомалага чиқарди

16:39 · 27.01.2023

Ўзбекистон ва Қирғизистон Стратегик шериклик декларациясини имзолади

15:10 · 27.01.2023

Президент хатолари: Вьетнамда коррупцияга қарши кураш Коммунистик партияни қандай мустаҳкамлаши мумкин?

14:23 · 27.01.2023

Ўзбекистонга камида 1 миллион доллар сармоя киритган шахсга мамлакат фуқаролиги берилади

Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион доллар сармоя киритган шахсга мамлакат фуқаролиги берилади. «Kommers.uz» ушбу кўрсаткични жаҳон мамлакатлари билан солиштирди

Ўзбекистонга камида 1 миллион доллар сармоя киритган шахсга мамлакат фуқаролиги берилади

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» ги қонунига қўшимча киритиш ҳақидаги ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унга кўра, ушбу қонунда катта ҳажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорларга Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш назарда тутилмоқда.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан тадбиқ этилади», дейилади қарорда.

Хўш бу кўрсаткич дунё давлатларида қанча?

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон имзолаган фармонга кўра, хорижликлар 400 минг доллардан арзон бўлмаган кўчмас мулкни Туркияда харид қилишса, истисно тариқасида уларга мамлакат фуқаролиги берилади.

Қирғизистонда эса инвесторлар мамлакат фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши мумкин бўлади. «Ўйлайманки, агар инвестор иқтисодиётимизга 300 минг доллар сармоя киритса, унга фуқаролик беришимиз мумкин», — дейди Миллий инвестиция агентлиги раҳбари Равшан Собиров.

Португалияда эса ушбу маблағ 500 минг евро (503 минг 175 доллар);

Мальтада 300 минг евро (301 минг 899 доллар);

Австрияда 100 минг евро (100 минг 635 доллар);

Грецияда 250 минг евро (251 минг 582 доллар);

Испанияда 500 минг евро (503 минг 175 доллар);

Швейцарияда 450 минг франк (455 минг доллар).

Қарор Ўзбекистондаги фаоллар томонидан ҳам турли қабул қилинди.

«1 млн доллар пули бор одамга Ўзбекистон фуқаролиги керакмикин?» — дейди Каинбек ўзининг Telegram’даги каналида.

Конституциянинг 21-моддасига мувофиқ, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ягона фуқаролик белгиланган. Фуқаролиги тугатилган шахс томонидан, Ўзбекистон фуқаролиги паспорти ёки идентификация ID-карталаридан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Икки фуқаролик ўзи нима?

Икки фуқаролик, бипатридлар — айни бир вақтда 2 ва ундан ортиқ давлат фуқаролигига мансублик. 2 фуқаролик қуйидаги ҳолларда юзага келади:

  • фарзанд фуқаролигини белгилашда «қон ҳуқуқи», яъни қайси давлат ҳудудида туғилишидан қатъи назар, ота-онаси қайси давлат фуқароси бўлса, шу давлатнинг фуқароси бўлишлик қоидаси қўлланадиган давлат фуқароларидан фарзанд туғилган вақтда; «юрт ҳуқуқи», яъни ота-онаси фуқаролигидан қатъи назар, қайси давлат ҳудудида туғилса, шу давлат фуқароси бўлишлик қоидасини қўлланадиган давлат ҳудудида фарзанд туғилган пайтда;
  • аёл киши ажнабий шахс билан никоҳда бўлган пайтда — агар унинг мамлакати қонунчилигига биноан у никоҳдан ўтганидан сўнг фуқароликдан чиқарилмаса, эрининг мамлакати қонунчилигига биноан эса аёлни ўз-ўзидан фуқароликка қабул қилса;
  • фуқаролик бошқа давлат фуқаролигига ўзгартирилган пайтда — агар фуқароликка қабул қилган давлатнинг фуқароликни ўзгартириш учун олдиндан розилиги олинмаган бўлса. Халқаро ҳуқуқда 2 фуқаролик муносабати билан юзага келадиган масалалар бўйича ягона, ҳамма тан олган тартиб белгиланмаган. Аксарият давлатлар 2 фуқароликка салбий муносабатда. 1930 йил Гаага кон-венциясида 2 фуқароликни камайтириш ва тан олмаслик ҳақидаги халқаро тамойил мустаҳкамланган. Қоидага кўра, ҳар бир шахс фақат бир давлатнинг фуқароси бўла олади.

Ўзбекистонда қачондан бери ягона фуқаролик амал қилади?

Ўзбекистоннинг 1992 йил 2 июлдаги Фуқаролик тўғрисидаги қонунига биноан, ягона фуқаролик жорий қилинган. Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир шахс фуқаролик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким фуқароликдан ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Ягона фуқаролик:

  • давлатнинг яхлитлигини;
  • барча фуқаролар бир хил ҳуқуқий мақомга эга эканлигини;
  • барча фуқаролар тенг ҳуқуқлиги ва уларнинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилинишини англатади.

Шахс 2 ёки ундан ортиқ фуқароликка эга бўлган тақдирда, у қайси мамлакат билан энг кўп узвий боғланган бўлса, унинг учун ўша мамлакат хуқуқи шахсий қонун ҳисобланади. Фуқаролиги бўлмаган шахс қайси мамлакатда доимий яшаб турган бўлса, ўша мамлакат ҳуқуқи унинг шахсий қонуни ҳисобланади.

Маълумот учун:

  • 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган;
  • Ўзбекистонда камида 15 йил доимий истиқомат қилган ва шу давр мобайнида чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган;
  • ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистонда яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудида туғилган ва яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олиш мақсадида илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар 5 йил давомида (фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан) узлуксиз яшаш шарти бекор қилиниши белгиланди.

Ғарб Россия нефтига чекловлар қўйишга тайёрланмоқда: бу нималарга олиб келади?
Иқтисодиёт, Таҳлил 18:28 · 29.01.2023
Ғарб Россия нефтига чекловлар қўйишга тайёрланмоқда: бу нималарга олиб келади?
Ўзбекистонда 1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Янгиликлар 17:11 · 29.01.2023
Ўзбекистонда 1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Bloomberg: «Дунё бўйлаб 2022 йилда мол гўшти истеъмолига бўлган талаб кескин пасайди»
Янгиликлар 16:20 · 29.01.2023
Bloomberg: «Дунё бўйлаб 2022 йилда мол гўшти истеъмолига бўлган талаб кескин пасайди»
Осиёнинг энг бой одами икки кун ичида ўнлаб млрд доллар йўқотди
Миллиардерлар 14:35 · 29.01.2023
Осиёнинг энг бой одами икки кун ичида ўнлаб млрд доллар йўқотди
Статистика агентлиги ЯИМ ҳамда саноат статистикалари ўртасидаги фарқликларни тушунтирди
Иқтисодиёт 13:33 · 29.01.2023
Статистика агентлиги ЯИМ ҳамда саноат статистикалари ўртасидаги фарқликларни тушунтирди
Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилда 45,6 млн кишидан ошади
Таҳлил, Янгиликлар 18:59 · 28.01.2023
Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилда 45,6 млн кишидан ошади