Ўзбекистон Туркиядан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?

14:52 · 03.12.2022

Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади

14:15 · 03.12.2022

Тошкентда уй-жойлар нархи қанчалик ўзгарди — таҳлил

12:32 · 03.12.2022

Ўзбекистон Қозоғистондан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?

12:11 · 03.12.2022

Саёҳат учун энг хавфли мамлакатлар номи эълон қилинди

11:30 · 03.12.2022

Германия Қатардан суюлтирилган газ сотиб олади

10:50 · 03.12.2022

Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди

10:04 · 03.12.2022

Тошкентда «яшил туризм»га бағишланган анжуман бўлиб ўтди

20:19 · 02.12.2022

Ҳиндистон дунёнинг учинчи йирик иқтисодиётига айланиши мумкин

18:48 · 02.12.2022

«Украинани қайта тиклашга 350 млрд доллардан зиёдроқ маблағ керак» — Жаҳон банки раҳбари

15:44 · 02.12.2022

Ўзбекистон ЕХҲТдаги ҳамкорларни Термиз халқаро логистика марказидан фойдаланишга чақирди

14:47 · 02.12.2022

Jordan Aviation авиакомпанияси Иорданиядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

14:29 · 02.12.2022

БМТга ёрдамга муҳтож инсонлар учун қанча маблағ кераклиги маълум қилинди

14:00 · 02.12.2022

Фарғона «ТХТЯ—2022»да 15 млн долларлик шартнома имзолади

13:20 · 02.12.2022

Россиялик сайёҳатчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи 20 фоизга ошди

13:07 · 02.12.2022

Тошкент вилоятида коммунал учун ундирилган маблағлар сув таъминоти ходимлари томонидан «еб» юборилди

11:30 · 02.12.2022

Ўзбекистонга энг кўп қайси озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади?

10:57 · 02.12.2022

Швейцария Россиянинг 8 млрд долларлик молиявий активларини музлатиб қўйди

10:24 · 02.12.2022
Таҳлил 22:00 · 05.01.2022

Ўзбекистонга таклиф этилаётган машҳур брендлар эгалари, Бухорода ишга туширилган ИЭС ва фонд биржасида сотиладиган йирик корхоналар — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Ўзбекистонга таклиф этилаётган машҳур брендлар эгалари, Бухорода ишга туширилган ИЭС ва фонд биржасида сотиладиган йирик корхоналар — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 5 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Ўзбекистонга таклиф этилаётган машҳур брендлар эгалари

Ўзбекистонда дунёнинг машҳур H&M (Швеция), ZARA (Испания), LC Waikiki (Туркия), PUMA (Германия), Reebok (Буюк Британия), Uniqlo (Япония) каби брендлари ҳамкорлигида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасига кўра, Adidas (Германия), Bogner (Германия), Bata (Швейцария), Geox (Италия), Diadora (Италия), Pakerson (Италия), Sasha Fabiani (Хитой) каби дунёга машҳур пойабзал бренди буюртмаларини жалб этиш ҳисобига 130 миллион долларлик оёқ кийимлар экспорти таъминланади.

Бундан ташқари, бренд эгалари Ўзбекистонга таклиф этилиб, тайёр маҳсулот экспортчи корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатилади. Шунингдек, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш режалаштирилган.

Бухорода ишга туширилган ИЭС

Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қурилган, қуввати 270 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг илк қурилмаси ишга туширилди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, мазкур станцияни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига улаш бўйича ишлар жадаллаштирилмоқда. Станция яқин 2-3 кун ичида тармоққа қувват узатишни бошлайди. Ушбу иссиқлик электр станцияси Бухоро вилоятида биринчиси ҳисобланади. Станция йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

«Лойиҳа қурилмаларининг фойдали иш коэфициентининг юқорилиги ҳисобига йиллик 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газга қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади, бунинг натижасида (ушбу 900 миллион киловатт/соат электр энергияси билан) 450 минг хонадон электр энергияси билан таъминланади», дейилади хабарда.

Қурилиш давомида 500 нафар ишчи-ходим фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасидf 100 нафар янги иш ўрни яратилган. Ушбу инвестиция лойиҳаси Президентнинг 2021 йил 4 мартдаги қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилди.

Фонд биржасида сотиладиган йирик корхоналар

Ўзбекистонда 2022-2023 йилларда 15 та йирик давлат корхонаси фонд биржаси орқали хусусийлаштирилади.

Мамлакатнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида қайд этилишича, 2022-2023 йилларда давлат тасарруфидаги 15 та йирик корхона акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш орқали хусусийлаштириш бўйича алоҳида «йўл харита»лари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Молия вазири ўринбосари Одил Исоқов Bugun.uz’га 2022 йил давомида «Олмалиқ КМК», «Ўзбекистон металлургия комбинати», «UzАuto Motors», «Ўзмиллий банк» ва «Ўзбекнефтгаз» АЖлар, 2023 йилда эса «Навоий КМК», «Uzbekistan Airways» АЖлар, «Агробанк» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБ каби корхоналар ва банклар ўз акцияларини республика фонд биржаси орқали жойлаштириши кутилаётганини маълум қилганди.

Фото: «Bugun.uz»

Корхоналар аудитдан ўтказилади ва хусусийлаштириш жараёнларига халқаро экспертлар жалб қилинади. Акциялаини маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштириш назарда тутилган.

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори қабул қилинади. «Йўл харитаси» лойиҳасида қайси йирик компаниялар хусусийлаштирилиши бўйича аниқ рўйхат келтирилмаган.

Рангини ўзгартирувчи BMW iХ электромобили

BMW CES 2022 кўргазмасида инновацион бўёқ схемасига эга iX электр машинасини намойиш этди.

Видеода iX рангини ўзгартиради: аввал машина тўқ кулранг, кейин оқ, кейин эса оқ-кулранг рангга айланади. Видеони юклаган фойдаланувчининг сўзларига кўра, бўёқ ҳароратга сезувчан, шунинг учун iX ҳаддан ташқари қизиши ёки жуда совиб кетишини ҳисобга олган ҳолда BMW захира машинасини олиб келган.

Маълумотларга кўра, декабрь ойида ишлаб чиқарувчи тугмани босиш орқали автомобиль кузов рангини ўзгартирувчи технологияни намойиш этишини тасдиқлаган. Бу қандай ишлаши ҳақида тафсилотлар ҳозирча мавжуд эмас.

Тошкент шаҳри учун электробуслар

Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш учун 673 та электробус харид қилинади.

Мамлакатнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида қайд этилишича, 2022 йилнинг февралига қадар Тошкент шаҳрида ўзаро узвий боғланган барча транспорт турларини ривожлантириш Дастури ишлаб чиқилади. Бунда:

  • 673 дона электробуслар харид қилиш;
  • шаҳар йўловчи ташиш транспортининг барча турларини узвий боғлаган ҳолда 11 та магистрал, 14 та ҳалқа, 92 та боғловчи ва 42 та етказиб берувчи янги мунтазам автобус йўналишлари тармоғини яратиш;
  • намунавий дизайн асосида йўловчилар, жумладан имконияти чекланган шахслар учун қулай шароитга эга бўлган 1160 та оралиқ бекатларини қайтадан қуриш;
  • Тошкент шаҳри жамоат транспортининг камида 5 та йўналишида хорижий экспертлар томонидан ишлаб чиқилган «босилган йўл», «йўловчи оқими» ва «сифат» мезонлари асосида бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ташувчиларни молиялаштиришнинг янги тизимини (Pool system) жорий этиш бўйича эксперимент ўтказиш;
  • аҳолини соғлом турмуш тарзини яратиш мақсадида ҳар йили 50 километрдан, 5 йил давомида жами 250 километр велосипед ва пиёдалар йўлакларини қуриш назарда тутилган.

Таъмирланиши режа қилинган тупроқ йўллар

Ўзбекистонда кейинги 5 йилда 30 минг километр тупроқ йўллар таъмирланади.

Мамлакатнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида қайд этилишича, 2022 йилнинг июнь ойига қадар кейинги 5 йилда автомобиль йўлларини ривожлантириш Дастури ишлаб чиқилади. Бунда:

  • умумий узунлиги 57,8 минг километр автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш;
  • 30 минг километрдан зиёд тупроқ йўлларни таъмирлаб, қаттиқ ва шағал қопламали йўлларга босқичма-босқич ўтказиш;
  • тупроқ йўлларни қаттиқ қопламали йўлларга ўтказиш бўйича намунавий лойиҳа-смета ҳужжатларининг андозасини ишлаб чиқиш;
  • республикадаги мавжуд 1512 та таъмирталаб кўприклар ва бошқа сунъий иншоотларини босқичма-босқич қайта қуриш ва таъмирлаш;
  • цементобетон қопламали йўлларни ривожлантириш;
  • Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги корхоналар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • халқаро аҳамиятга эга бўлган йўллар автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, хусусан Нукус – Қўнғирот – Бейнеу йўналишидаги автомобиль йўлини;
  • янги транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, хусусан «Учқудуқ – Қизилорда» йўналиши бўйлаб автомобиль йўлагини барпо қилиш;
  • давлат-хусусий шериклик шартлари асосида истиқболли пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш ҳамда техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш тадбирлари назарда тутилади.

Илк «ақлли» эшик

Эшик ишлаб чиқарувчи Masonite компанияси ўзининг биринчи «ақлли» эшигини 5–8 январь кунлари Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган CES 2022 кўргазмасида намойиш этади.

Маълум қилинишича, «ақлли» эшик лойиҳасининг концепцияси 2021 йили эълон қилинган. Бироқ, технология биринчи марта кенг жамоатчиликка тақдим этилади.

Фото: Masonite

Ring ва Yale лойиҳалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган МM-Pwr Smart Doors қувват, ҳаракат датчиклари ва видео функциясига эга «ақлли» эшик қўнғироғини ягона тизимга бирлаштирган биринчи ташқи уй эшигидир. Шунингдек, у шиша толадан тайёрланган, турли хил ранг ва тусларда мавжуд, электр тармоғидан қувватланади ва 24 соат давомида ишлашга имкон берувчи захира батареяга эга.

«Агар керак бўлса, уй эгаси эшикни алмаштирмасдан ҳар қандай компонентни алмаштириши мумкин», деб шарҳлайди Masonite катта вице-президенти Кори Сорис.

Қайд этилишича, ишлаб чиқарувчи ақлли уйларнинг бутун экотизимини яратиш учун ҳамкор компаниялар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Қурилмадан ишлатиш учун фойдаланувчи учта алоҳида дастурни ўрнатиши керак бўлади: Ring’s — эшик қўнғироғи учун, Yale’s — қулфлаш, Masonite — ёритишни бошқариш, ҳаракат датчиклари ва эшик ҳолатини текшириш учун.

Сориснинг сўзларига кўра, эшикни лойиҳалашдаги асосий қийинчиликларни концепция асосини ташкил қилувчи қувват бошқаруви ва уланиш модули келтириб чиқарган. Жумладан, кабель жойлашувини лойиҳалаш, созлаш ишлари ва барча компонентларни йиғиш учун бир ярим йил вақт кетган.

M-Pwr Smart Doors фақат янги уйларда ўрнатиш учун мавжуд бўлади. Компания эшикларни биринчи навбатда якка тартибда уй қурувчиларга сотишни режалаштирган. Таъкидланишича, маҳсулот ҳали ўз уйларида «ақлли» уйларни яратиш билан мустақил шуғулланувчи ишқибозлар учун мўлжалланмаган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон Туркиядан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?
Иқтисодиёт 14:52 · 03.12.2022
Ўзбекистон Туркиядан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?
Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади
Янгиликлар 14:15 · 03.12.2022
Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади
Тошкентда уй-жойлар нархи қанчалик ўзгарди — таҳлил
Таҳлил 12:32 · 03.12.2022
Тошкентда уй-жойлар нархи қанчалик ўзгарди — таҳлил
Ўзбекистон Қозоғистондан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?
Янгиликлар 12:11 · 03.12.2022
Ўзбекистон Қозоғистондан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?
Саёҳат учун энг хавфли мамлакатлар номи эълон қилинди
Таҳлил 11:30 · 03.12.2022
Саёҳат учун энг хавфли мамлакатлар номи эълон қилинди
Германия Қатардан суюлтирилган газ сотиб олади
Янгиликлар 10:50 · 03.12.2022
Германия Қатардан суюлтирилган газ сотиб олади