Ўзбекистоннинг 9 ойлик ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди
Республика маҳсулотларининг асосий импортчиси Россия ва Хитой бўлди

Ўзбекистоннинг 9 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 36 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 36 миллиард долларга тенг бўлган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7,7 миллиард долларга ошган. Шундан:
Экспорт — 14,1 миллиард доллар:
- маҳсулотлар — 11,3 миллиард доллар;
- хизматлар — 2,8 миллиард долларга етган.
Шунингдек, 9 ойдаги ташқи савдо айланмасида импорт 21,9 миллиард долларга етган. Бунда:
- маҳсулотлар — 20,1 миллиард доллар;
- хизматлар — 1,8 миллиард долларга етган.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг ўтган 9 ойида Ўзбекистон энг кўп Россияга маҳсулот экспорт қилган. Қуйида мамлакат экспортида юқори улушга эга давлатдар рўйхати келтирилган:
- Россия – 2 163,5 миллион;
- Хитой – 2 020,3 миллион;
- Туркия – 1 197,9 миллион;
- Қозоғистон – 1 012,8 миллион;
- Қирғизистон – 683,4 миллион;
- Афғонистон – 514,4 миллион;
- Тожикистон – 352,6 миллион;
- Канада – 160,5 миллион;
- Туркманистон – 154,1 миллион;
- Эрон – 113,8 миллион АҚШ доллари.

Янгиликлар 13:52 · 28.01.2023
Ўзбекистонда 2022 йили ўртача ойлик иш ҳақи 21,1 фоизга ошди

Бизнес 19:33 · 27.01.2023
Ангрендаги шина заводи Россия компаниясига 80 млн долларга сотилди

Иқтисодиёт 19:03 · 27.01.2023
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқарилади
Интервью

Зафар Ҳакимов музейлараро экспозициялар алмашиш таклифини билдирди
«Беларусь билан солиштирганда, бу ерда ҳамма нарса энди бошланмоқда» — Тимур Миндаров
«2 млн сўмлик даромадга эга бўлган одамда жамғариш рағбатининг пайдо бўлиши жуда ҳам қийин» — Отабек Бакиров
«Бутун дунёда омонатларни кўпроқ катталар шакллантиради, кредитлардан кўпроқ ёшлар фойдаланади» — Отабек Бакиров
«Ўзбекистонда IT бўйича қилинадиган ишлар ҳали кўп» — россиялик мутахассис билан суҳбат
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилмоқда?
Рейтинг. Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси энг юқори ҳудудлари
Рейтинг. Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган 10 та давлат
Рейтинг. Ўзбекистон экспортида энг юқори улушга эга бўлган 10 та давлат
Сайёҳлар орасидаги энг машҳур шаҳарлар рўйхати эълон қилинди
Таҳлил

Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражаси қандай?
Президент хатолари: Вьетнамда коррупцияга қарши кураш Коммунистик партияни қандай мустаҳкамлаши мумкин?
Бразилия ва Аргентина ягона валюта яратади. Бу икки мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилади?
Ўзбекистонда охирги уч йилдаги энг баланд йиллик инфляция қайд этилди
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдо ҳажми 6,8 млрд долларга етди