Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди
Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 14,2 млрд долларга етди

Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,0 фоизга ўсиб, 14,2 млрд долларни ташкил этди.
Маълум бўлишича, шундан экспорт ҳажми 5,1 миллиард долларни, импорт ҳажми эса 9,1 миллиард долларни ташкил этган. 2022 йилнинг ноябрь ойи якуни билан Ўзбекистонинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо ҳажмидаги улуши қуйидагича:

Россия билан ташқи савдо айланмаси 8 миллиард 300 миллион долларни ёки 26 фоизни ташкил этиб, экспорт ҳажми 2 миллиард 880 миллион долларга, импорт ҳажми эса 5 миллиард 500 миллион долларга етган.
Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 4 миллиард 200 миллион долларни ёки 18,8 фоизни ташкил этиб, экспорт ҳажми 1,3 млрд долларга, импорт ҳажми эса 2 миллиард 900 миллион долларга етган.
Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 1,1 млрд долларни ёки 31,3 фоизни ташкил этиб, экспорт ҳажми 866 миллион долларга, импорт ҳажми эса 254 миллион долларга етган.
Беларусь билан ташқи савдо айланмаси 478 миллион долларни ёки 41,8 фоизни ташкил этиб, экспорт ҳажми 112 миллион долларга, импорт ҳажми эса 366 миллион долларга етган.




