Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи давлатлари билан савдо ҳажми қанчалиги маълум бўлди
Сўнгги беш йилда ЕИ мамлакатлари билан савдо айирбошлаш ҳажми 50,5 фоизга ўсган. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг 2021 йилга нисбатан кўрсаткич яхшиланганлигини кўрсатади

Марказий Осиё мамлакатлари ташқи савдонинг умумий ҳажмида Европа Иттифоқи давлатларининг 2021 йилда умуммий товар айланмасидаги улуши 21 фоиз, экспорт 28 фоиз ва импорт 14 фоизни ташкил этди. Бу хақда «Иқтисодий шарҳ» журналининг ахборот-таҳлилий портали хабар берди.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарлари ва Европа Иттифоқига раислик даражасида бўлиб ўтган саммит минтақа давлатлари учун муҳим сиёсий воқеа бўлди.
Қайд этилишича, сўнгги беш йилда Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 50,5 фоизга ўсиб, 2,6 миллиард доллардан 3,9 миллиард долларга, экспорт 39,2 фоизга ўсиб, 400,7 миллион доллардан 557,7 миллион долларга, импорт 52,6 фоизга ўсиб, 2,2 миллиард доллардан 3,3 миллиард долларга етган.
2022 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 14,2 фоизга ўсди ва 3,1 миллиард долларни ташкил қилди. Бу даврда Ўзбекистондан ЕИга экспорт 68,1 фоизга сезиларли ўсиб, 619,9 миллион доллар бўлди. Импорт эса 5,8 фоизга ўсган ва 2,5 миллиард долларни ташкил қилди.
Европа Иттифоқи давлатларидан Ўзбекистон учун зарур бўлган маҳсулотларнинг асосий етказиб берувчилари:
- Германия (20,9 фоиз)
- Литва (13,2 фоиз)
- Италия (11,7 фоиз)
- Франция (7,8 фоиз)
- Нидерландия (6,6 фоиз)
- Латвия (5,3 фоиз)
- Чехия (5,2 фоиз)
Аввалроқ Ўзбекистондан Европа Иттифоқи давлатларига экспорт 86 фоизга ошгани ҳақида хабар қилинганди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда ЕИ давлатларига маҳсулот экспорт қилувчиларга субсидия берилганди.
Бунда айрим харажатлар экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилганди. Шунингдек, мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилганди.




