«Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 80 млрд доллардан ошди» — Шавкат Мирзиёев
Шунингдек, шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспорт эса 19 миллиард долларга етган

Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида маълум қилди.
Давлат раҳбаринигн таъкидлашича, кенг кўламли ва самарали ислоҳотларимиз натижасида, ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошган (2018 йилда 52 миллиард доллар бўлган).
«Иқтисодиётимизга шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса, 19 миллиард долларга етди (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган). Бундай катта натижалар илгари бўлмаган», — дея қайд этди Ўзбекистон Президенти.






