«Ўзгазлойиҳа»нинг 63,4 фоиз акцияси сотилади
«Ўзгазлойиҳа» 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, газ таъминоти бўйича лойиҳа ва қидирув ишлари билан шуғулланади.

«Ўзгазлойиҳа» масъулияти чекланган жамиятининг 63,4 фоиз акциясини сотиш жараёни бошланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги UzAssets инвестиция компанияси матубот хизмати хабар берди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзгазлойиҳа» масъулияти чекланган жамиятининг устав капиталидаги 63,4 фоиз улушини музокараларга оммавий таклиф орқали сотилишини маълум қилди.
Grant Thornton халқаро компанияси ушбу битим бўйича агентликнинг маслаҳатчиси вазифасини бажаради. Агентлик UzAssets инвестиция компаниясига битимлар бўйича маслаҳатчи билан биргаликда кейинги ташкил этиш учун рухсат берди.
«Ўзгазлойиҳа» 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, газ таъминоти бўйича лойиҳа ва қидирув ишлари билан шуғулланади. 2020 йилда компания томонидан 1,5 миллиард сўмлик иш ва хизматлар бажарилган.
Аввалроқ Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводининг 86,9 фоиз акцияси сотилиши ҳақида хабар берилганди.






