Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Президент электр энергияси соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Мактаблар қамровини оширишга оид лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

Президент электр энергияси соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни электр энергияси соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бундан ташқари, давлат раҳбарига ёшлар, спорт, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги лойиҳалар ҳам тақдим қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида спортни оммалаштириш бўйича қатор кўрсатмалар берган эди. Тақдимотдаги лойиҳалар шунинг мантиқий давоми бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мутасаддилар аввалги топшириқларга мувофиқ, бу борада маҳалла ва мактаблардаги шароитлар ўрганилгани ҳақида ахборот берди. Қайд этилганидек, мамлакатдаги 9 минг 309 та маҳалладан 763 тасида спорт объекти, 6 мингдан ортиғида кутубхона йўқ. Шунингдек, 10 минг 130 та мактабдан 2 мингдан зиёдида спорт зали, 22 тасида кутубхона мажуд эмас.

Бу жойларда спорт масканлари ва кутубхоналар барпо этиш бўйича 3 хил типдаги лойиҳа таклифи ишлаб чиқилган. Биринчисида китоб жовонлари ва спорт қурилмалари ўрнатиш, иккинчисида очиқ спорт майдонлари ҳамда учинчисида ёпиқ иншоотлар барпо этиш назарда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари бу лойиҳаларни маъқулламай, қайта кўриб чиқиш бўйича ўз тавсияларини берди.

«Тасаввур қилинглар: қишлоқларда оддий одамларга нима керак, ёшларга нима керак? Болалар кечқурун нима ўйнайди? Ёши катталар қаёққа бориб, суҳбатлашади? Шуларни ўйлаб, халқимиз хоҳишини инобатга олиб, лойиҳа қилиш керак. Масалан, маҳаллада мактаб, стадион бор. Шунинг ёнида сунъий қопламали мини-футбол майдони, баскетбол, стол тенниси, шахмат-шашка учун жойлар ташкил этиш мумкин. Бунга керак ҳамма нарса ўзимизда ишлаб чиқарилаяпти.

Иккинчидан, шу жойларда кутубхона, компьютерхона, ошхона, ҳаммом қурса бўлади. Келгусида шифокор пунктларини ҳам жойлаштириш мумкин. Умуман, бу орқали ҳам хизматлар ривожланади, ҳам одамлар рози бўлади. Ҳар бир маҳалланинг мана шундай иқтисодий, ижтимоий, илмий маркази бўлиши керак, у ерда ҳаёт қайнаши керак», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Шундан келиб чиқиб, лойиҳани такомиллаштириш, маҳалла марказларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун тадбиркорларга имтиёз берилади ва эвазига ижтимоий масъулият юкланади. Куннинг маълум соатлари маҳалла ёшлари учун текинга ажратилади. Эгаси бўлгани учун тадбиркор ҳам даромад топади, мажмуа ҳам қаровсиз қолмайди.

Тақдимотда мактаблар қамровини оширишга оид лойиҳалар кўриб чиқилди.

Маълумки, келгуси беш йилда мамтакатда 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш зарур. Шу боис давлат раҳбари янги мактаблар қуриш ва мавжудларининг қувватини ошириш бўйича топшириқ берган эди. Шунга асосан, 330, 660, 990, 1320 ва 1650 ўринли мактаблар лойиҳаси тайёрланган. Бунда қўшимча бино, кўп функцияли зал, санитария-гигиена хоналари қуриш, замонавий лаборатория, интерактив доска, қулай ўриндиқлар билан жиҳозлаш каби барча жиҳатларга эътибор қаратилган.

Давлат раҳбари мутахассислар билан ҳар бир мактабнинг асоси ва девори ҳолатини ўрганиб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

«Буни нима учун айтаяпман? Иложи борича, ҳозирги мактабларнинг ўзини кенгайтириш керак. Чунки болалар ҳам, ўқитувчилар ҳам ўша жойга ўрганган. Маҳалланинг ўртасида бошқа бўш ер йўқ. Чекка жойдан қурсак, бориб-келишга транспорт керак, болалар қатнашга қийналади. Шунинг учун мактабларнинг ўзига қўшимча қават ёки ёнидан бино қуриш мақсадга мувофиқ», — дейди Президент.

Ҳолатига қараб, ҳар бир мактабга алоҳида ёндашиш, аҳоли демографиясини инобатга олиб, қаерда неча қаватли бино қуришни ҳисоб-китоб қилиш бўйича топшириқ берилди.

Шавкат Мирзиёев ўтган йили онкология тиббиёт маркази лойиҳаси билан бир неча бор танишиб, қатор топшириқлар берган эди. Бугун шу бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Марказ биноси 10 қаватли, 650 ўринли бўлади. 16 та жарроҳлик хонаси, 45 беморга мўлжалланган реанимация хонаси, даволаш ва ташхис бўлимларини ўз ичига олади. Шунингдек, кунига 100 кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга стационар фаолият юритади. Бугунги кунда бинонинг пойдеворини тайёрлаш бошланган.

Давлат раҳбари марказни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, бунда хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш, кадрлар малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Тақдимотда электр энергияси қувватларини кенгайтириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.

Маълумки, шу йил 25 январь куни минтақда электр таъминотида техник узилиш содир бўлди. Бу барча электр станцияларга таъсир қилиб, фавқулодда вазият юзага келди.

Бунга бир қанча сабаблар бор. Жумладан, ягона энергетика тизими 220-500 киловольтли магистрал электр тармоқлар орқали тўлиқ ҳалқалаштирилмаган. Шимоли-Ғарбий ва Жануби-Ғарбий энергоузелнинг асосий қисмида 500 киловольтли тармоқлар йўқ. Баъзи магистрал тармоқлар қўшни давлатлар ҳудуди орқали ўтган.

Шу боис, мамлакатда 500-750 киловольтли тармоқларни қуриш орқали ягона ҳалқа тизимини ҳосил қилиш режалаштирилмоқда. Хусусан, 2026 йилга бориб, жами генерация қувватларини 27 минг 400 мегаваттга, йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 110 миллиард киловатт соатга етказиш мўлжалланган. Шунда мамлакатнинг барча ҳудудлари 500-750 киловольтли тармоқлар орқали мустаҳкам боғланади ва бир бутун тизим яратилади.

Президент электр энергияси тизимини ислоҳ қилиш, қўшни давлатлар билан соҳадаги ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Электр энергияси қувватларини ошириш ҳамда уни етказиб беришни автоматлаштириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берилди. Бундан асосий мақсад электр энергияси тизимини барқарор қилиб, хавфсизлигини мустаҳкамлаш, халқни бу муҳим манба билан узлуксиз таъминлашдир.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда