Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:00 · 19.11.2021

Путин билан учрашган Мирзиёев, 3 трлн сўм зарарга кирган «Халқ банки» ва камайтирилаётган жарималар — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Путин билан учрашган Мирзиёев, 3 трлн сўм зарарга кирган «Халқ банки» ва камайтирилаётган жарималар — кунлик дайжест
Фото: Президент матбуот хизмати

Яқин соатларда 2021 йилнинг 19 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Тадбиркорлар куни

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди. Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси билан 20 август — Тадбиркорлар куни сифатида белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида берилган топшириқлар ҳамда 2021 йил 24 августдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

«Халқ банки» ва 3 трлн сўм зарар

«Халқ банки» 3 триллион сўм зарар билан фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матюуот анжуманида банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов маълум қилди.

Таъкидланишича, «Халқ банки» 1 ноябрь ҳолатига кўра, 60 миллиард сўм фойда кўрган. Лекин банкда ҳисобланган, аммо ундирилмаган фоизлар 1 триллион сўмни ташкил этади.

«Пандемия даврида мижозларга ҳисобланган, шу кунга қадар тўланмаган фоизлар бор. Бундан ташқари, юзага келган муаммоли кредитлар бўйича яратилиши лозим бўлган захира суммаси бор. Ушбу сумма 2,2 триллион сўмни ташкил этади», — дейди Азимов.

Унинг қўшимча қилишича, мана шу 2 та кўрсаткични қўшиб, эълон қилинган соф фойдадан айриладиган бўлса, ўз-ўзидан «Халқ банки»нинг молиявий ҳолати ўртача 3 триллион сўм зарарда эканини кўриш мумкин.

Камайтирилаётган жарималар

Сенат йигирма биринчи ялпи мажлисида «Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, қонун билан маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, мақбуллаштириш мақсадида 5 та модда санкцияси миқдори камайтирилмоқда. Хусусан, транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик ёки муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқаргани, йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғуллангани, паспорт тизими қоидаларини бузгани, фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори камайтирилмоқда.

Шунингдек, сенаторлар томонидан қайд этилишича киритилаётган ўзгартиришлар билан транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда.

Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда, шунингдек, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш жорий этилмоқда.

Сардобадан зарар кўрганлар учун солиқ имтиёзи

Маълум қилинишича, 2020 йилда Сардоба сув омборида содир бўлган техноген ҳодиса оқибатида Сирдарё, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам вақтинчалик солиқ имтиёзлари киритилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган, рўйхати халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши томонидан тасдиқланадиган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулкка солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинмоқда.

Натижада 69 та балиқчилик, 41 та чорвачилик ва 5 та паррандачилик хўжаликлари ихтиёрида 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ қолиши ҳисоб-китоб қилинган.

Мирзиёев ва Путин учрашуви

Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 19 ноябрь куни ташриф билан Россияга келди. Маълум қилинишича, олий даражадаги музокаралар Кремлда бўлиб ўтди. Ўзбекистон товар айирбошлаш ҳажмининг 18 фоизи Россияга тўғри келмоқда. Товар айирбошлаш кўпаймоқда: пандемияга қарамай, 2020 йили 15 фоиздан кўпроққа ошган.

«Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, кейинги йилларда муносабатларимизда чинакам улкан ютуқларга эришилди — бундай кўрсаткичлар илгари бўлмаган. Сиз айтганингиздек, товар айирбошлаш ортмоқда: тўққиз ой якунида беш миллиардни ташкил этди, йил охирида етти миллиард бўлади. Муносабатларимизда бундай рақам илгари кузатилмаган», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, 2020 йилда ўзаро савдо ҳажми 5,6 миллиард доллардан ошган бўлса, 2021 йилнинг 10 ойида ушбу кўрсаткич 6 миллиарда етиб, йил якунига қадар 7 миллиард долларга яқинлашиши кутилмоқда.

Музокаралар якунида Президентлар Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Ташриф доирасида жами 18 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Энг ишончли ва ишончсиз автомобиллар

Американинг машҳур Consumer Reports журнали энг ишончли ва ишончсиз автомобилларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди.

Рейтинг Consumer Reports клубига аъзо бўлган автомобиль эгаларининг фикр-мулоҳазалари асосида тузилган. Автоуловчилар сўнгги 12 ой ичида муайян моделлар бўйича ўзларининг тажрибалари, дуч келган муаммолар ва умумий қониқиш ёки норозиликлари ҳақида хабар беради.

Навбатдаги рейтингда ўнталикдан тўққизтасини Япония ва Корея брендлари — Toyota, Lexus, Mazda, Honda, Subaru, Kia автомобиллари эгаллади. Рейтингнинг энг юқори поғонасини Lexus GX йўлтанламаси эгаллаган. Биринчи ўнталикда Европа ишлаб чиқарувчиларининг битта ҳам модели йўқ, Америка моделларидан фақат биттаси — Cadillac XT5 кроссовери жой олган.

Рейтингнинг энг қуйи қисмидан Mercedes-Benz GLE кроссовери жой олган. Шунингдек, рейтингнинг сўнгги поғоналарида Ford Explorer, Ford Mustang, Chevrolet Corvette, Volvo XC 90, Volkswagen Tiguan, Tesla Model Y моделлари жойлашган. Tesla автомобиллари бошқа компанияларнинг кўплаб бошқа электромобиллари каби, айниқса йўлтанламаслар сегментида 2021 йил ёмон натижа кўрсатган.

Руль ва педалларсиз Apple электромобили

Apple руль ва педалларсиз, мустақил ҳаракатланадиган электромобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Корпорация 2025 йилда электромобиль ишланмаларини якунлаб, ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Агентлик маълумотларига кўра, 2021 йил бошида баъзи Apple муҳандислари автомобилни 5–7 йил ичида чиқаришни режалаштирган. Бироқ ҳозирда электромобиль 2025 йилда сотувга чиқарилиши ҳақида режалар пайдо бўлган.

Таъкидланишича, бундай вақт мобайнида ҳайдовчиси автомашина тизимини синовдан ўтказиш «амбицияли вазифа» бўлиб, агар у белгиланган муддатдан олдин натижа бермаса, компания ё ишлаб чиқаришни кейинга қолдириши ёки автомобилларни сотишни бошлаши мумкин. Аммо соддароқ технологиялар ёрдамида.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда