Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:02 · 14.02.2022

Путиннинг атрофидагиларга санкциялар тайёрлаётган АҚШ, икки баравар пасайиши кутилаётган «растаможка» ва Ўзбекистоннинг энг машҳур брендлари рейтинги — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Путиннинг атрофидагиларга санкциялар тайёрлаётган АҚШ, икки баравар пасайиши кутилаётган «растаможка» ва Ўзбекистоннинг энг машҳур брендлари рейтинги — кунлик дайжест

Яқин соатларда 2022 йилнинг 14 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Путиннинг атрофидагиларга санкциялар тайёрлаётган АҚШ

АҚШ Украинадаги вазият кескинлашса, Россия иқтисодий элитасининг дунё бўйлаб эркин ҳаракатлана олиш ва пулларини эркин сарфлай олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинадиган вакиллари рўйхатини тайёрламоқда.

АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан CNN телеканалига берган интервьюсида Россия Украинага ҳужум қилишга қарор қилган тақдирда АҚШ ва унинг иттифоқчилари тайёрлаётган санкциялар пакетига шундай чора киритилишини тасдиқлади.

«Биз санкцияларга дучор бўладиган, эркин саёҳат қила олмайдиган ва бемалол сарф-харажат қила олмайдиган Россия иқтисодий элитаси вакиллари рўйхатини тузмоқдамиз. Бу Президент Путин атрофидаги одамларга таъсир қилади», — деди Салливан.

Унинг қўшимча қилишича, босқинчилик содир бўлса, потенциал иқтисодий оқибатлар пакети «ушбу олигархларнинг кўпига таъсир қилади».

Икки баравар пасайиши кутилаётган «растаможка»

Ўзбекистон Президенти йиғилишида мамлакатда «растаможка» ставкалари 2 баробарга пасайтирилиши маълум қилинди.

Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баравар — 30 фоиздан 15 фоизга пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.

Автомобилсозлик бўйича йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, 2022 йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.

«Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда», — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:

  • таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;
  • 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;
  • 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (Tracker, Оnix ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.

Ўзбекистоннинг энг машҳур брендлари рейтинги

Маркетинг самарадорлиги рейтинги — ҳар йилги брендлар ва агентликлар рейтинги бўлиб, у Ўзбекистонда кейинги икки йилда маркетинг соҳасида энг самарали компанияларнинг профессионал ютуқларининг натижаларини акс эттиради. Маркетинг уюшмаси Kommers.uz’га Ўзбекистондаги энг машҳур брендлар рейтингини тақдим этди.

Жадвал: Kommers.uz

Рейтингни шакллантириш

Рўйхатдаги ҳар бир профессионал танловга унинг обрўли ва мураккаблик даражасига қараб, коэффициент берилади.

  • Бренд қўлга киритган ҳар бир соврин қуйидаги баллар бўйича баҳоланади: шорт-лист – 1, бронза – 3, кумуш – 5, олтин – 7, гран-при – 10;
  • Кейин соврин учун балл танлов коэффициентига кўпайтирилади. Бренд ёки агентлик томонидан тўпланган баллар жамланади ва рейтинг жадвалига чиқарилади;
  • Совринли ўрин эгаллаган танлов иштирокчисига шорт-лист учун балл ҳисобланмайди;
  • Кейинги йил рейтингини шакллантиришда битта олдинги йил учун тўпланган баллар 0,5 коэффициентига пасайтириб ҳисобга олинади.

Масалан, бирор бир бренд TAF!21 танловида кумуш соврин олди. Бу унга 10 балл беради. Кейинги йил бошида у рейтингда нолдан эмас, 5 баллдан бошлайди. Йил давомида танловларда қатнашиш ва/ёки ғалабалар йил бошидаги бошланғич балларга қўшилади.

Рейтинг янгиланиши иштирокчилар томонидан аризалар ёки ахборот тақдим этилишига ёхуд рўйхатга киритилган танловлар, фестиваллар ва мукофотлар натижаларига қараб амалга оширилади.

Ўзбекистонда кўчмас мулк сотиб олиш учун энг қулай давр

Январь ойининг бошида ва ёз фаслининг ўрталарида уй-жойга бўлган талаб анъанавий равишда камаяди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида қайд этилишича, қиш фаслининг боши ва ёз фасли ўрталарида кўчмас мулк сотиб олиш орқали харидорлар пулни тежашлари мумкин. Шу билан бирга, бозордаги талабнинг ўзгариши ипотека ставкаларидаги ўзгаришларга ва қонунчиликдаги янгиликларга ҳам боғлиқ бўлади. Баҳорга келиб, уй-жой бозоридаги фаоллик одатда тикланади.

Маълум қилинишича, 2022 йил январь ойида республика бўйича 17,7 мингта кўчмас мулк олди-сотди шартномалари расмийлаштирилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 фоизга камроқ. Бироқ 2020 йилнинг январь ойига нисбатан ўсиш суръати 15 фоизни ташкил этган.

Мутахассисларнинг фикрича, кўчмас мулк бозоридаги фаоллик ҳар йил бошида мунтазам равишда пасаяди, бу эса мавсумий омил билан боғлиқ. Январ ойида янги йил дам олишлари ва иш таътиллари пайтида харидорлар одатда кўчмас мулкни қидирмайди. Баҳорга келиб, уй-жой бозоридаги фаоллик тикланади.

Ҳудудлар кесимида январь ойида энг юқори ўсиш суръатлари Қашқадарё (36,4 фоиз), Фарғона (16 фоиз), Сурхондарё (11,1 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Тошкент (-17,6 фоиз) вилояти, Қорақалпоғистон (-14,4 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (-6,7 фоиз) сезиларли камайиш қайд этилган.

Жаҳоннинг топ-5 смартфон бренди қаторига кирган Хитой компаниялари

Хитойнинг учта компанияси жаҳоннинг топ-5 смартфон бренди қаторига кирди.

Canalys консалтинг компанияси ҳисоботига кўра, Хитойнинг Xiaomi, Oppo ва Vivo смартфон ишлаб чиқарувчилари 2021 йилда дунёдаги энг яхши бешта мобил телефон брендлари қаторига кирган.

Қайд этилишича, Xiaomi учинчи ўринни эгаллаган. Компания глобал миқёсда 191,2 миллион дона маҳсулот етказиб бериб, етказиб бериш қувватини 28 фоизга оширган. Oppo 145,1 миллион дона қурилмаларни етказиб бериш билан тўртинчи ўринни эгаллаган (йиллик 22 фоизга ўсган). Vivo 129,9 миллион қурилма билан кучли бешликни якунлаган.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг Samsung компанияси жаҳон бозорларига 275 миллион дона смартфон етказиб бериб, биринчи ўринда қолган. Иккинчи ўрин Apple’га тегишли. Компания 230 миллион дона маҳсулот етказиб берган.

Таъкидланишича, 2021 йили глобал смартфон етказиб бериш ҳажми 7 фоизга ўсиб, 1,35 миллиард донани ташкил этган. Бу деярли коронавирусдан олдинги даража билан бир хилдир.

Инфляцияга қарши курашаётган Туркия

Туркия ҳукумати инфляцияга қарши кураш чоралари доирасида 14 февралдан бошлаб асосий озиқ-овқат маҳсулотларига қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни пасайтирди.

Маълум қилинишича, Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон баёнотида солиқ 8 фоиздан 1 фоизга туширилиши белгиланган. Шунингдек, озиқ-овқат компаниялари ҳукумат чоралари устига нархларни ихтиёрий равишда 7 фоизга тушириши кутилмоқда. Президент инфляциянинг тезлашишида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши муҳим роль ўйнашини таъкидлаган.

Маълумотларга кўра, Туркияда истеъмол нархлари январь ойида 2021 йилнинг шу ойига нисбатан 48,69 фоизга ошган. Инфляция 20 йил ичида энг юқори чўққисига чиққан. Шу билан бирга, кўплаб экспертлар ҳақиқатда инфляция даражаси 115 фоиздан ошганини таъкидламоқда.

Иқтисодчиларнинг фикрича, мамлакат асосан Эрдўғоннинг Туркия Марказий банкига асосий ставкасини тушириш учун босим ўтказиш сиёсати туфайли юқори инфляцияга дуч келмоқда. Президентнинг фикрича, бундай чоралар иқтисодий ўсишни рағбатлантиради.

Туркия Марказий банки босим остида 2021 йилнинг сентябрь ойида асосий ставкасини 500 базавий пунктга тушириб, 14 фоизга туширганди. Аммо январдаги йиғилишида ставкани яна қисқартиришдан воз кечган. Шундан сўнг, декабрь ойида миллий валюта 1 долларга 15 лирадан тўғри келиб, турк лираси энг паст даражага етган.

Хитой иловаларини тақиқлаган Ҳиндистон

Ҳиндистон Хитойда ишлаб чиқилган 54 та мобил иловани тақиқлади.

Маълум қилинишича, Ҳиндистон Электроника ва IT вазирлиги миллий хавфсизлик ва фойдаланувчи шахсий ҳаётига таҳдид сифатида Хитойда ишлаб чиқилган 54 та мобил иловани тақиқлаган.

Маълумотларга кўра, ушбу иловалар Хитойнинг Tencent, Alibaba ва NetEase каби йирик технологик компанияларига тегишли. Улар 2020 йилдан бери мамлакатда тақиқланган иловаларнинг ребрендланган ёки номи ўзгартирилган нусхалари ҳисобланади.

Қайд этилишича, 2020 йил июнь ойидан бери Ҳиндистон ҳукумати жами 224 та Хитой иловасини, жумладан TikTok, SHAREit, WeChat, UC Browser ва бошқаларни тақиқлаган. Хитой иловаларини тақиқлаш Шарқий Ладахдаги чегара можароси туфайли Ню-Деҳли ва Пекин ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда амалга оширилган.

Ҳиндистон Электроника ва IT вазири ўринбосари Логанатан Муруган ўтган ҳафта парламентга сўнгги икки ой ичида YouTube видеоҳостинг каналлари, Twitter, Facebook ва Instagram саҳифаларидаги 60 дан ортиқ аккаунтлар Покистондан Ҳиндистонга қарши контентни трансляция қилиш ва ёлғон маълумот тарқатгани учун ёпилганини айтганди.

Ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни блоклаш учун Ҳиндистон ҳукумати биринчи марта ахборот технологиялари ва рақамли медиа соҳасига оид 2021 йилда қабул қилинган қонун билан уларга берилган фавқулодда ваколатлардан фойдаланган. Қонун бундай оммавий ахборот воситалари учун ахлоқий меъёрларни ҳамда янгиликлар ва бошқа ахборот материалларини эфирга узатиш бўйича кўрсатмаларни белгилайди.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда