Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Бизнес 20:00 · 14.05.2022

Қашқадарёда Президент ташаббуси билан ўтказилган иншолар танлови ғолиблари аниқланди

Тадбир ҳақида Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов батафсил маълумот берди.

Қашқадарёда Президент ташаббуси билан ўтказилган иншолар танлови ғолиблари аниқланди

Қашқадарё вилоятида таниқли киноижодкорлар, маданият арбоблари иштирокида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Шунингдек, вилоят бўйлаб Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида иншолар танлови ҳам ташкил этилди. Куни кеча умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун “Муҳаббат баҳори” фильми илк маротаба премьера қилиниб, фильм асосида “Кино қаҳрамонларидан ўрнак оламиз” мавзусида иншолар танловининг якуний босқичи ўтказилди.

Тадбир ҳақида Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов батафсил маълумот берди:

«Мактаб ўқувчилари ўртасида фильмлар намойиши ва иншолар танловини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли. Бугун ушбу ғоя ҳаётга татбиқ этилди. Мазкур танлов 170 мингга яқин ўқувчини қамраб олди. Танлов доирасида мактаб ўқувчилари учун турли жанрларда ишланган фильмлар намойиш этилди. Финалгача эса 45 нафар ўқувчи етиб келди. Якуний босқичда ўқувчилар учун ўзбек халқининг суюкли шоирлари Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг ҳаёти, ижоди, ўзаро муҳаббати ва садоқати ҳақида ҳикоя қилувчи фильмнинг илк премьераси тақдим этилди. Ушбу танловни юқори савияда ташкил этгани учун ҳамкорларимиз – Ўзбекистон Президенти админстрацияси, Халқ таълими вазирлигига шунингдек, Ёзувчилар уюшмасига миннатдорчилик билдирамиз», — дея изоҳ берди Фирдавс Абдухолиқов.

Қайд этилишича, Иброҳим Расуловнинг «Муҳаббат баҳори» фильми Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган. Фильм Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ва жамоат арбоби, шоир Ҳамид Олимжон ҳаёти ва ижодига бағишланган.

«Ушбу фильмни суратга олаётганимда уни биринчи навбатда мактаб ўқувчилари кўриши лозимлигини билардим ва бундан жуда хурсандман. Бу мен учун режиссёр сифатида катта совға бўлди», — деди фильм режиссёри Иброҳим Расулов.

Болалар фильмни томоша қилгандан сўнг ўз таассуротларини иншо шаклида ёзиб бердилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхшилари аниқланиб, ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, танловда иштирок этган барчага фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

«Ўқувчилар ўртасида бундай танловлар кўп ўтказилади, аммо бу галги танлов улар учун ғайриоддий ва эсда қоларли кечди. Ўзбекистоннинг буюк шоирлари Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижодини ўрганиш мактаб ўқув дастурига киритилган ва бу борада фильмлар томоша қилиш, иншолар ёзиш болаларнинг дунёқарашини кенгайтиришига ишончимиз комил. Ўйлайманки, бу каби ташаббуслар таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатади», — деди халқ таълими вазири маслаҳатчиси Насиба Мамараимова.

Танлов финалига қадар 45 нафар ўқувчи етиб келди. Уларнинг барчасига «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига оид китоблар совға сифатида тақдим этилди. Барча совринли ўринларни қизлар қўлга киритди.

Танловда биринчи ўринни Ўктамова Севинч, иккинчи ўринни Хушмуродова Нилуфар эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Яхшиева Севинчга насиб қилди. Иншолар танловининг ғолибларига мукофотларни Ўзбекистон Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Нодир Холбўтаев, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, халқ таълими вазири маслаҳатчиси Насиба Мамараимова ва бошқалар тантанали равишда топширди. 

Танлов ғолиби, Шаҳрисабз туманидаги 24-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Севинч Ўктамова тадбир ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«‘Кино қаҳрамонларидан ўрнак оламиз’ мавзусида ўтказилган иншолар танлови бизни жуда ҳам илҳомлантирди. Биз кўп фильмларни томоша қиламиз, лекин улар ҳақида ўз фикримизни ёзмаймиз. Бундай имконият мазкур танловда тақдим этилди. Мактаб ўқувчиларига шундай ажойиб имкониятлар яратиб бергани учун Президентимиздан жуда миннатдорман. ‘Муҳаббат баҳори’ фильми менда катта таассурот қолдирди. Танловда фахрли биринчи ўринни эгалланимдан хурсандман, ушбу ютуқни нафақат ўзимнинг, балки устозларим ва ота-онамнинг ютуғи деб биламан», — деди Севинч Ўктамова.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда