Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Бизнес 19:00 · 07.05.2022

Қашқадарёдаги 1200 та мактабда «Менинг киноқаҳрамоним» мавзусида иншолар танлови ўтказилмоқда

Қашқадарё вилоятида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Қашқадарёдаги 1200 та мактабда «Менинг киноқаҳрамоним» мавзусида иншолар танлови ўтказилмоқда

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бугун Қашқадарё вилоятидаги 1200 та мактабда «Менинг киноқаҳрамоним» мавзусида иншолар танлови ўтказилмоқда.

1200 дан ортиқ мактабнинг 200 мингга яқин 8–10-синф ўқувчилари классик ва замонавий миллий фильмлар билан танишиб, ижодий иншолар ёзмоқда. Ўқувчиларга намойиш этиш учун Абдулла Қодирий асари асосида суратга олинган «Ўткан кунлар» (1969), Ўзбекистон Президенти топшириғи билан режиссёр Фурқат Усмонов томонидан суратга олинган «Абдулла Орипов» (2020), Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган «Илҳак» (2021) ва режиссёр Илҳом Хайдаров тоионидан суратга олинган «Матонат мактаби» (2022) фильмлари танлаб олинган.

— Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов вилоятимизнинг Косон туманида туғилганлигидан фаҳрланаман, маълумки унинг 7 нафар ака-ука ва опа-сингиллари бор эди, — дейди Қарши туманидаги 10-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Нурматов Қувонч. — Менга фильм жуда ёқди. Абдулла Орипов доно, вазмин, билимли инсон. Унинг тажрибаси биз учун катта сабоқ бўлади. Унинг шеърлари мактаб ўқув дастурига киритилган бўлиб, адабиёт ривожига катта ҳисса қўшганини биламиз. Унинг ҳайкали Тошкентдаги Ёзувчилар хиёбонига ўрнатилган, биз уни кўриш учун албатта борамиз.

— Зулфия Зокированинг ҳикояси мени жуда ҳам таъсирлантирди. У ҳеч бир она чидай олмайдиган фожиага бардош берди, — дейди 10-мактаб ўқувчиси Раҳматуллаева Чарос. — Фильмни кўриб ҳаммамиз йиғладик. Бу қўрқинчли, лекин айни пайтда жуда таъсирли ва муҳим ҳикоя. Унда Ватанга садоқат, халқимизнинг буюк жасорати ҳақида сўз боради.

— Биз «Матонат мактаби» фильмини томоша қилдик. Токио Олимпиадасида ғолиб бўлган паралимпиячи спортчимиз Элбек Султоновнинг матонати мени жуда ҳам руҳлантирди. Биз, ёшлар ҳаётда ўз ўрнимизни топишимиз учун Президентимиз томонидан жуда кўп ишлар амалга оширилмоқда, биз ҳам шунга яраша билимларимизни оширишимиз, ўқиб ўрганиш учун бор кучимизни ишга солишимиз лозим, — дейди 10-мактабнинг 9-А синф ўқувчиси Авлияқулов Озод.

— Биз тўртта фильм намойишини ташкил этдик ва ушбу ташаббус болаларни қанчалик илҳомлантираётганига, улар образ ва персонажлар билан ишлаётганига гувоҳ бўляпмиз. Улар иншо устида ишлашга пухта тайёргарлик кўришмоқда ва масъулият билан ёндашмоқда, — дейди Қарши туманидаги 10-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Хафиза Худойбердиева.

— Бугун мактабларда иншолар кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда, кейинроқ туман босқичи бўлиб ўтади, 15 та туманнинг энг яхши ўқувчилари эса вилоят босқичида ғолиблик учун кураш олиб боради. Иншолар танлови 17 майга қадар давом этади, – дейди Қарши вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Каримов Тўлқин Турсунович.

— Мақсадимиз болаларнинг миллий кинога бўлган меҳрини уйғотиш, шунингдек, реал ҳаётда учраши мумкин бўлган қаҳрамонларнинг турли характерларини кўрсатишдан иборат. Ўтказилаётган акция ёшларнинг маънавиятини шакллантиришга, яхшилик ва ёмонлик, садоқат ва хиёнат нима эканлигини ҳақида ҳаётий мисоллар ёрдамида маълумот беришга ёрдам беради, натижада ёшлар ҳаётда тўғри йўлни танлашга ўрганади, – деб фикр билдирди Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

Қашқадарё вилоятида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда