Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:38 · 26.12.2021

Қашқадарёга борган Мирзиёев, Гулнора Каримова иши ва автомобилларини «чақириб олаётган» UzAuto Motors — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Қашқадарёга борган Мирзиёев, Гулнора Каримова иши ва автомобилларини «чақириб олаётган» UzAuto Motors — ҳафталик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яна бир ҳафта (20–26 декабрь) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Қашқадарёга борган Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида янги бунёд этилган Uzbekistan GTL заводини очиб берди. Президент матбуот хизматининг ёзишича, завод йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газни қайта ишлаб, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрлаш қувватига эга. Яна шундай технологик имконият борки, мажмуа бешта режимда ишлай олади. Қайси маҳсулотга кўпроқ буюртма бўлса, шунга мослашиб, ўша товар ҳажми оширилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, иш жараёнида ҳосил бўладиган буғдан йилига 650 миллион киловатт-соат электр энергияси олинади. Бу орқали завод ўзини ўзи электр билан таъминлайди. Шунингдек, яқиндаги Шўртан газ-кимё мажмуаси ва энди қуриладиган корхонага ҳам қувват етказиб беради. Бунинг эвазига тежалган электр энергияси хонадонлар ва тадбиркорларга йўналтирилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Telegram’даги «Xushnudbek.uz» каналининг ёзишича, Шавкат Мирзиёев завод қурилиши бошланганда, айримлар бунга шубҳа билан қарагани ҳақида гапирган:

«Тўғриси, биз GTL лойиҳасини бошлаганимизда, кўпчилик буни уддалашимизга шубҳа билан қараган эди. ‘Қилолмайсизлар, қўлларингиздан келмайди’ дейишганди.

Лекин, биз қатъий интилиш ва машаққатли меҳнатимиз билан, барчамиз биргаликда мураккаб синов ва қийинчиликларни енгиб ўтиб, мана шундай янги ва замонавий, юқори технологик мажмуани барпо этишга эришдик. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди».

Қайд этилишича, Президент коронавирус пандемияси даврида заводда меҳнат қилган ҳодимлар ҳақида ҳам сўз очган.

«Айниқса, коронавирус пандемияси даврида 10 мингдан ортиқ ишчи карантин талабларига қатъий амал қилиб, узоқ вақт оиласи, яқинларидан олисда ишлаб, ҳақиқий қаҳрамонлик намунасини кўрсатди, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, қиймати 3,4 миллиард доллар бўлган, GTL заводи қурилишида муносиб иштирок этган барча мутахассислар, фидойи қурувчи, муҳандис ва лойиҳачилар, ҳурматли хорижий ҳамкорларимизга чуқур миннатдорчилик билдираман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, сафар давомид замонавий лаборатория, техник сув таъминоти иншооти ҳам кўздан кечирилган. Завод атрофида ишлаб чиқаришни сателлит асосида ривожлантириш, ишчилар учун уй-жойлар, спорт ва маданият масканлари қуриш бўйича кўрсатмалар берилган.

Гулнора Каримова иши

Швейцария Федерал Жиноят суди Гулнора Каримовага алоқадор ширкатга тегишли 293 миллион доллардан ортиқ маблағни мусодара қилишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон Адлия вазирлиги суд қарори юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, бу Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун муҳим ғалаба ҳисобланади. Чунки у маблағларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича кейинги музокаралар учун имконият очади.

Шу билан бирга, суд қарорига кўра 70 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар процессуал харажатлар чиқариб ташланганидан сўнг «Takilant Ltd» компаниясига қайтарилиши мумкин. Қайд этилишича, айрим ОАВ суд қарорининг ушбу қисмини нотўғри талқин қилган ҳолда асоссиз маълумотлар тарқатмоқда.

Таъкидланишича, Швейцария федерал жиноят судининг 2021 йил 17 декабрдаги қарори ҳали якуний қарор эмас. Ҳусусан, Швеййария ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари суднинг ушбу қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

«Бундан ташқари, ушбу маблағларга нисбатан Америка Қўшма Штатларининг ваколатли органлари томонидан уларни ҳибсга олиш тўғрисида даъво ва ордер ҳам мавжуд, бу эса Швейцария судининг кўрсатилган қарори кучга кирган тақдирда ҳам ушбу маблағларни компанияга қайтариш имконини бермайди», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, айни пайтда Ўзбекистон давлат органлари Швейцария ва АҚШ расмийлари билан Гулнора Каримова ва унинг шерикларининг жиноий фаолияти натижасида орттирилган активларини қайтариш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Чунки ушбу жиноятлардан Ўзбекистон давлати ва халқи ҳам жабр кўрган.

Маълумот учун, Каримовага тегишли бўлган Takilant номли ширкат жиноий тергов остидаги 5 та Швейцария банк ҳисобларидан иккитасига алоқадор эди. Компаниядан мусодара қилинган умумий сумма 350 миллион доллардан ортиқни ташкил қилган.

Суд бу сумманинг катта қисми мусодара қилиниши керак деган хулосага келди, чунки айбланувчиларнинг бир қисми, жумладан, Каримова ва унинг ёрдамчиси жиноий пул ювишда айбдор деб топилган. Бироқ Takilant’га тахминан 70 миллион доллар қайтарилади.

Автомобилларини «чақириб олаётган» UzAuto Motors

UzAuto Motors 2021 йил 5-17 декабрда ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини «чақириб олади».

Маълум бўлишича, UzAuto Motors ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сифати ва мижозлар талабини қондиришни ўзининг асосий устувор вазифаси деб билади. UzAuto Motors бош директори Бо Андерссон бу йил компанияга келганида сифатни кескин оширишни ва ҳар қандай камчиликларга мутлақо муросасиз муносабатда бўлишни эълон қилган.

Сифат талабларидан келиб чиқиб, UzAuto Motors 2021 йил 5-17 декабрда ишлаб чиқарилган Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини «чақириб олиш» дастурини эълон қилди. «Чақириб олиш» дастури автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ.

«Барча ишлар UzAuto Motors ходимлари томонидан дилерлик марказларининг сервис хизматида  ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади», дейилади хабарда.

Автомобиллари чақириб олиш дастурига тўгри келган барча автомобиль эгалари дилерлик марказлари ёки компания томонидан огоҳлантирилади.

Илон Маскдан рекорд даражадаги солиқ

Миллиардер Илон Маск 2021 йил 11 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўлайди. Бу ҳақда Маск ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Аввалига АҚШнинг демократ сенатори Элизабет Уоррен «йил одами» солиқ тўлаши ва бошқалардан фойда олишни бас қилиши кераклиги ҳақида ёзди.

«Келинг, мураккаб солиқ кодексини шундай ўзгартирайликки, ‘йил одами’ ҳақиқатан ҳам солиқ тўласин ва бошқалардан фойда олишни тўхтатсин», — деган Уоррен.

Маск бунга жавобан «бу йил тарихдаги барча америкаликлардан кўра кўпроқ» солиқ тўлашини маълум қилди.

«Ахборотингиз учун, мен бу йил 11 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўлайман», — деб ёзди миллиардер.

Маскнинг твитига жавобан сиёсий шарҳловчи Марк Чернович шундай деб ёзди: 

«Сизнингча, бу 11 миллиард долларни ким самаралироқ сарфлай олади — Маскми ёки Америка ҳукумати?».

Сотувга қўйилган Hyatt Regency

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 11 февралдаги «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармонига асосан, Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасини ошкора рақобат тамойилларига асосланган савдо жараёни орқали сотилишини эълон қилди.

Қайд этилишича, ушбу савдо жараёнига KPMG Valuation and Consulting компанияси, активни хусусийлаштириш бўйича энг яхши таклифларни танлаш асосида, эксклюзив молиявий маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

Шунингдек, беш юлдузли Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси 2016 йилда Тошкент марказида ташкил топган ва Hyatt халқаро брендининг Ўзбекистондаги биринчи меҳмонхонасига айланган.

Меҳмонхона Ўзбекистонда халқаро меҳмонхоналар тармоғи бошқарувида бўлган ягона беш юлдузли меҳмонхонадир. Шу билан бирга, меҳмонхона шаҳар марказида, Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларига қулай ва яқин масофада жойлашган.

Бундан ташқари, умумий ер майдони 3,1 гектар, бино ва иншоотлар майдони 60,1 минг квадрат метрни ташкил этади. Меҳмонхона 8 қаватдан иборат бўлиб, мижозлар учун 300 та хона, жумладан, 248 та стандарт ва 52 та люкс/ярим люкс хоналарни мавжуд.

Меҳмонхона ҳудудида халқаро сифат стандартлари даражасида жиҳозланган турли сиғимдаги бир нечта конференция заллари жойлашган. Шунингдек, 850 квадрат метр майдонга эга банкет зали, ёпиқ бассейн ва SPA маркази мавжуд.

Олмалиққа борган Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди.

Пезидент матбуот хизматининг қайд этишича, Давлат раҳбарининг 2017 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш бўйича 5 миллиард 122 миллион долларлик мегалойиҳа амалга оширилмоқда. Давлат раҳбари Олмалиққа ташрифи чоғида, аввало, мазкур кондаги ишларни кўздан кечирди.

«Кон ҳудуди 11 минг гектар. Захираси ҳам шунга яраша салмоқли — йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олиш қувватига эга. Бу конда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги қимматли ва нодир металлар бор. Уларни қайта ишлаш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда», дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, бу ерда иш бошланган 2017 йилда йилига 3 миллион куб метр кон ишлари бажарилар эди. 415 миллион долларлик 570 дан зиёд замонавий техникалар олиб келингач, самарадорлик ўн карра ошди. Эндиликда иш ҳажми йилига 40 миллион куб метрни ташкил этмоқда.

«Бу кон — катализатор. Уни самарали ўзлаштириш билан бирга кичик конлар бўйича ҳам янги йўналиш қилиш керак. Бу ҳам қўшимча иш ўринлари, катта экспорт, дегани», — деди Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида, шунингдек, оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади. Жами 6 минг киши иш билан таъминланади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Янги фабрикада руда омборлари, майдалаш, янчиш ва флотация бинолари, гидрометаллургия цехи, таъмирлаш устахоналари, чиқинди хўжалиги ва бошқа объектлар бўлади. Иш жараёни замонавий ускуналар ёрдамида бошқарилади. Бу инсон омилини камайтириб, маҳсулот сифати ва иш хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Таъкидланишича, комбинатнинг JORC кодекси бўйича баҳоланган мис ресурслари 45 миллион тоннани, олтин ресурслари эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этади. Бунга асосланиб, 2030 йилда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 515 минг тоннага, олтинни 52 тоннага, кумушни 343 тоннага олиб чиқиш бўйича концепция тайёрланган. Бунинг эвазига комбинатнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 8 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Ташриф давомида комбинатни трансформация қилиш доирасида бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини рақамлаштириш, операцион самарадорликни ошириш зарурлиги таъкидланган.

«Энг асосийси, келгуси икки йилда комбинатда замонавий бошқарув тизимини жорий этиб, уни давлат ёрдамисиз ишлай оладиган, дунёнинг етакчи металлургия компанияларидан бирига айлантириш асосий вазифа бўлиши керак», — деган Президент.

Вазирга ўринбосар бўлган ҳоким

Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавомизимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Kommers.uz’га хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Мирзохид Убайдуллаев 1976 йилда Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабида таҳсил олган.

У ўз фаолиятини 1999 йилда Фарғона шаҳар Қиргули туман ҳокимлиги молия бўлими буджет бўйича иқтисодчиси сифатида бошлаган. 2005 йилдан Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси тизимида турли лавозимларни эгаллаб келган.

Убайдуллаев 2014-2015 йилларда Фарғона вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи, 2015- 2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Буджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

У 2016-2020 йилларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ҳокими, 2020-2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мирзоҳид Убайдуллаев тайинловга қадар Фарғона вилояти Фарғона шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган.

Олиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда