Германия компанияси Фарғонада Европа бозори учун маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

14:40 | 25.5.22

Дефолт яқинми? АҚШ Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортди

12:01 | 25.5.22

JPMorgan айрим ривожланаётган давлатларда қарз инқирози хавфи борлигидан огоҳлантирди

10:40 | 25.5.22

Англия премьер-лигаси «Челси»ни америкалик инвесторларга сотишга розилик берди

9:18 | 25.5.22

«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди

19:00 | 24.5.22

Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди

17:15 | 24.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 080 сўмдан пастга тушди, рубль яна ошди

16:07 | 24.5.22

Мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёзга эга бўлганлар ушбу солиқларнинг 1 фоизини тўлайди

14:43 | 24.5.22

Ўзбекистонда айрим суғурта ташкилотларининг лицензияси тўхтатилди

13:30 | 24.5.22

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

12:38 | 24.5.22

Австрия Россиянинг 254 млн евролик активларини музлатиб қўйди

10:37 | 24.5.22

Balenciaga тўлов учун криптовалюталарни қабул қила бошлайди

9:15 | 24.5.22

Таҳлил. Гўшт етиштириш атроф-муҳитга қанча зарар етказади?

21:10 | 23.5.22

Ўзбекистоннинг ташқи бозордаги энг рақобатбардош мева-сабзавотлари — таҳлил

19:40 | 23.5.22

Levi’s Россия бозорини тарк этади

18:05 | 23.5.22

«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат

18:00 | 23.5.22

Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади

17:12 | 23.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди

16:08 | 23.5.22

Қашқадарёга борган Президент, вазирга ўринбосар бўлган ҳоким ва сотилаётган «Қизилқумцемент» — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Қашқадарёга борган Президент, вазирга ўринбосар бўлган ҳоким ва сотилаётган «Қизилқумцемент» — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 25 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Huawei’дан «ақлли» кўзойнак

Huawei ўзининг биринчи «ақлли» кўзойнагини намойиш этди. Маълум қилинишича, Huawei компанияси ўзининг HUAWEI X GENTLE MONSTER Eyewear II деб номланган «ақлли» кўзойнагини тақдим этган. Бу бренд тарихидаги биринчи шундай маҳсулотдир.

Фото: Huawei

Янги маҳсулотнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг линзалари олинади — улар магнит билан дастакларга бириктирилган умумий модулга бирлаштирилган. Линзалар қуёшдан ҳимоя қилувчи ёки рецепт бўйича линзалар бўлиши мумкин. Шунингдек, рамка учун бир нечта дизайн вариантлари мавжуд.

Фото: «Коммерсантъ»

Қайд этилишича, дастакларга қурилманинг динамиклари ва микрофонлари, шунингдек, электроника учун батареялар ўрнатилган. «Ақлли» кўзойнаклар PX4 стандарти бўйича намликдан ҳимояланган ва қайта зарядланмасдан ишлаш муддати 16 соатгача. Кўзойнак компаниянинг HarmonyOS операцион тизими асосида ишлайди.

Вазирга ўринбосар бўлган ҳоким

Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавомизимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати Kommers.uz’га хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Мирзохид Убайдуллаев 1976 йилда Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабида таҳсил олган.

У ўз фаолиятини 1999 йилда Фарғона шаҳар Қиргули туман ҳокимлиги молия бўлими буджет бўйича иқтисодчиси сифатида бошлаган. 2005 йилдан Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси тизимида турли лавозимларни эгаллаб келган.

Убайдуллаев 2014-2015 йилларда Фарғона вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи, 2015- 2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Буджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

У 2016-2020 йилларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ҳокими, 2020-2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мирзоҳид Убайдуллаев тайинловга қадар Фарғона вилояти Фарғона шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган.

Янги тўлов тизими

«Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, хориждан Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) негизида «Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари» тўлов тизими ташкил этилади. 

Қайд этилишича, мазкур тўлов тизими бир қатор аппарат ва дастурий-техник воситаларни ўзида мужассам қилган тизимли платформа бўлиб, унинг иштирокчилари (кредит ташкилотлари) учун вакиллик ҳисобварақлари орқали трансчегаравий ўтказмалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади.

«Азия-Инвест Банк» АЖ (Москва шаҳри) ушбу тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Россия Федерациясидаги ҳисоб-китоб банкларидан бири ҳисобланади. 

Қарорга кўра, Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг ишга жойлашиш бўйича харажатларини қоплаш мақсадида кредитлар ажратиш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Пилла етиштирувчилар учун субсидия

Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача пилланинг ҳар килограмми учун 5 минг сўм субсидия берилади.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан ҳар йили 20 июлгача республикадаги пилла етиштириш прогнозлари ишлаб чиқилиб Молия вазирлигига берилади. Молия вазирлиги прогноз асосида бюджетдан субсидия ажратиб Қўмитага 1 февралгача ўтказиб беради.

Пиллачилик кластерлари ва ташкилотлари «Агропилла» МЧЖлар билан субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ва 25 февралгача агентликнинг ҳудудий бошқармасига беради. Ҳудудий бошқарма рўйхатни умумлаштириб 1 мартгача Қўмитага юборади.

Қўмита 10 апрелгача пулларни субсидия олувчиларга бериш учун махсус ҳисобварақларга ўтказади. Пиллачилик кластерлари ва ташкилотлари субсидия олувчиларга пулларни картага ёки банкдаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.

Ташқи савдо айланмаси таркиби

Ўзбекистоннинг 11 ойдаги ташқи савдо айланмаси 37,9 миллиард долларни ташкил этди. Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида экспорт ҳажми 15,5 миллиард долларга етган. Ташқи экспорт таркибида юқори улушга эга бўлган асосий турлар қуйидагилардан иборат:

  • саноат маҳсулотлари — 4 миллиард доллар;
  • хизматлар — 2,3 миллиард доллар;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 1,2 миллиард доллар;
  • кимёвий маҳсулотлар — 1 миллиард доллар;
  • минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари — 821 миллион доллар;
  • турли тайёр маҳсулотлар — 708 миллион доллар;
  • машина ва асбоб-ускуналар — 617 миллион доллар;
  • ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 475 миллион доллар.

Бундан ташқари, импорт 22,4 миллиард долларни ташкил этган. Шундан:

  • машина ва транспорт асбоб-ускуналари — 7,4 миллиард доллар;
  • саноат маҳсулотлари — 4,2 миллиард доллар;
  • кимёвий маҳсулотлар — 3,3 миллиард доллар;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари — 2,2 миллиард доллар;
  • хизматлар — 1,5 миллиард доллар;
  • турли тайёр маҳсулотлар — 1,2 миллиард доллар;
  • минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари –1,1 миллиард доллар;
  • ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 1,1 миллиард доллар.

Қашқадарёга борган Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида янги бунёд этилган Uzbekistan GTL заводини очиб берди. Президент матбуот хизматининг ёзишича, завод йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газни қайта ишлаб, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрлаш қувватига эга. Яна шундай технологик имконият борки, мажмуа бешта режимда ишлай олади. Қайси маҳсулотга кўпроқ буюртма бўлса, шунга мослашиб, ўша товар ҳажми оширилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, иш жараёнида ҳосил бўладиган буғдан йилига 650 миллион киловатт-соат электр энергияси олинади. Бу орқали завод ўзини ўзи электр билан таъминлайди. Шунингдек, яқиндаги Шўртан газ-кимё мажмуаси ва энди қуриладиган корхонага ҳам қувват етказиб беради. Бунинг эвазига тежалган электр энергияси хонадонлар ва тадбиркорларга йўналтирилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Telegram’даги «Xushnudbek.uz» каналининг ёзишича, Шавкат Мирзиёев завод қурилиши бошланганда, айримлар бунга шубҳа билан қарагани ҳақида гапирган:

«Тўғриси, биз GTL лойиҳасини бошлаганимизда, кўпчилик буни уддалашимизга шубҳа билан қараган эди. ‘Қилолмайсизлар, қўлларингиздан келмайди’ дейишганди.

Лекин, биз қатъий интилиш ва машаққатли меҳнатимиз билан, барчамиз биргаликда мураккаб синов ва қийинчиликларни енгиб ўтиб, мана шундай янги ва замонавий, юқори технологик мажмуани барпо этишга эришдик. Бу билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди».

Қайд этилишича, Президент коронавирус пандемияси даврида заводда меҳнат қилган ҳодимлар ҳақида ҳам сўз очган.

«Айниқса, коронавирус пандемияси даврида 10 мингдан ортиқ ишчи карантин талабларига қатъий амал қилиб, узоқ вақт оиласи, яқинларидан олисда ишлаб, ҳақиқий қаҳрамонлик намунасини кўрсатди, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, қиймати 3,4 миллиард доллар бўлган, GTL заводи қурилишида муносиб иштирок этган барча мутахассислар, фидойи қурувчи, муҳандис ва лойиҳачилар, ҳурматли хорижий ҳамкорларимизга чуқур миннатдорчилик билдираман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, сафар давомид замонавий лаборатория, техник сув таъминоти иншооти ҳам кўздан кечирилган. Завод атрофида ишлаб чиқаришни сателлит асосида ривожлантириш, ишчилар учун уй-жойлар, спорт ва маданият масканлари қуриш бўйича кўрсатмалар берилган.

Шўртан газ-кимё комплекси учун қўшимча мажмуа

Шавкат Мирзиёев Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини 3 бараварга кенгайтириш бўйича яна бир янги мажмуа қурилиши таъкидлади. Маълум қилинишича, янги қуриладиган ушбу корхонада GTL заводида ишлаб чиқариладиган 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш ҳисобига, йилига 380 минг тонна полиэтилен ва полипропилен тайёрланади. Яна мингга яқин янги иш ўринлари яратилади.

Натижада қўшимча 550 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ўз навбатида, ана шу маҳсулотларни янада чуқур қайта ишлаш орқали, 2 бараваргача кўп истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш мумкин бўлади.

Қайд этилишича, янги лойиҳанинг қиймати 1,8 миллиард долларга тенг. Шунингдек, иккита янги завод ҳисобидан Шўртан мажмуасида республиканинг биринчи йирик газ-кимё кластерига асос солинади.

Сотилаётган «Қизилқумцемент»

Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводи — «Қизилқумцемент» корхонасининг устав капиталидаги 86,9 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштиришга тайёрлаш жараёни бошланди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони доирасида «Қизилқумцемент» корхонаси устав капиталидаги 86,9 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва тўлиқ хусусий секторга сотиш кўзда тутилган.

Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги UzAssets инвестиция компанияси ва «Қизилқумцемент» томонидан корхона жорий ҳолатининг комплекс таҳлилини (due diligence) ўтказиш мақсадида Deloitte халқаро консалтинг компанияси маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz

tg
Германия компанияси Фарғонада Европа бозори учун маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Бизнес 14:40 | 25.5.22
Германия компанияси Фарғонада Европа бозори учун маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Дефолт яқинми? АҚШ Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортди
Молия 12:01 | 25.5.22
Дефолт яқинми? АҚШ Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортди
JPMorgan айрим ривожланаётган давлатларда қарз инқирози хавфи борлигидан огоҳлантирди
Иқтисодиёт 10:40 | 25.5.22
JPMorgan айрим ривожланаётган давлатларда қарз инқирози хавфи борлигидан огоҳлантирди
Англия премьер-лигаси «Челси»ни америкалик инвесторларга сотишга розилик берди
Бизнес, Миллиардерлар 9:18 | 25.5.22
Англия премьер-лигаси «Челси»ни америкалик инвесторларга сотишга розилик берди
«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди
Бизнес, Молия 19:00 | 24.5.22
«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди
Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди
Иқтисодиёт 17:15 | 24.5.22
Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди