«Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади
«Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган.

Тошкент шаҳрида жойлашган «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кўчиришдан мақсад пойтахтдаги йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш ҳисобланади.

Хабарга кўра, «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган.

«Шу муносабат билан ‘Қўйлиқ’ деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади. Бу борадаги ишлар ҳақида тез кунда қўшимча маълумот берамиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентдаги «Қўйлиқ», «Олой», «Ўрикзор» ва яна бир қанча бозорлар сотилиши ҳақида хабар берилганди.






