Қорақалпоғистонда «Ўзсаноатқурилишбанк» ходимлари учун яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастури доирасида семинар бўлиб ўтди
GEFF дастури Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритиб, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш, маслаҳат ва грантлар билан таъминлаш орқали ижтимоий ва экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастури (GEFF) доирасида 17 октябрь куни Урганч шаҳрида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ходимлари учун семинар бўлиб ўтди.
GEFF (Яшил иқтисодиётни молиялаштириш механизми) дастури Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритиб, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш, маслаҳат ва грантлар билан таъминлаш орқали ижтимоий ва экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда.
GEFF механизми яшил технологияларга инвестицияларни молиялаштиради. Масалан:
энергия сарфини минималлаштирувчи энергия тежамкор технологиялар, қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқарувчи технологиялар ва сув ресурсларини ҳимоя қилувчи технологиялар.
«Яшил банкинг» маҳсулоти доирасида молиялаштириш дастурнинг ҳамкор банклари томонидан амалга оширилади, улардан бири — «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ.
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Урганч филиали ходимлари учун ўтказилган ахборот семинарида ЕТТБнинг Ўзбекистондаги «Кичик бизнес учун маслаҳат» (ASB) дастурининг консультантлари иштирок этди. Улар ЕТТБнинг кичик, ўрта вакорпоратив бизнес кредиторларини қўллаб-қувватлаш имкониятлари ва воситалари ҳамда корпоратив бизнес, шунингдек, GEFF молиявий консультантлари ва муҳандислари томонидан яшил технологияларни молиялаштириш битимини қўллаб-қувватлаш ҳақида сўзлаб берди.
Семинарда GEFF дастурининг молиялаштириш тартиб-таомиллари, ушбу дастур бўйича субқарз олувчилар учун имтиёзлар, кредит олиш шартлари, шунингдек, қурилиш материаллари ва тиббиёт соҳасида амалга оширилган муваффақиятли лойиҳалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, 21-октябрь куни Нукус шаҳрида ЕТТБ ва Қорақалпоғистон Туризм вазирлиги ҳамкорлигида маҳаллий туризм корхоналари учун семинар бўлиб ўтди. Асосий мақсад — яшил технологияларни жорий этишга кўмаклашиш ва минтақада «Кичик ва ўрта бизнес учун маслаҳатлар» (ABS) дастури имкониятлари билан танишиш.
ЕТТБнинг «Кичик бизнес бўйича маслаҳат» дастури таҳлилчиси Азамат Маткаримов дастурда туризм сектори вакиллари билан улар учун очилаётган имкониятларни муҳокама қилди. Хусусан, туризм соҳасида GEFF дастури бўйича яшил лойиҳаларни молиялаштириш HoReCa ва туризм соҳасида қайта тикланувчи энергия манбалари (РEМ) асосидаги ускуналарни ўрнатиш лойиҳаларини ўз ичига олади: курортлар, санаторийлар, панционатлар, меҳмон уйлари.
Семинарда сайёҳлик компаниялари учун иқтисодий фойдани ошириш, бутун минтақа экотизимига салбий таъсирни камайтириш, сайёҳлик соҳасида ресурс тежовчи ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш, масалан, бинолар ва биноларни изоляциялаш, электр энергиясини истеъмолини камайтириш, энергия тежовчи ускуналардан фойдаланиш углерод чиқиндиларини камайтириш орқали қандай таъминланишига мисоллар кўриб чиқилди.
Шунингдек, «Кичик бизнес бўйича маслаҳат дастури» таҳлилчиси Алмаз Кемелов бизнес имкониятларини муҳокама қилишдан ташқари, ЕТТБнинг Қирғизистонда жорий этилган илғор тажриба ва амалиётлари билан ўртоқлашади.
Реклама





