Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:00 · 06.01.2022

Қозоғистон банкларининг ёпилиши, газ экспортини тўхтатган Ўзбекистон ва General Motors’ни ортда қолдирган Toyota — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Қозоғистон банкларининг ёпилиши, газ экспортини тўхтатган Ўзбекистон ва General Motors’ни ортда қолдирган Toyota — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 6 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Қозоғистон банкларининг ёпилиши

Қозоғистонда барча банклар иши тўхтатилди.

Республика Миллий банкининг расмий вакили Олжас Рамазановнинг айтишича, Қозоғистондаги барча молиявий ташкилотлар — фонд биржаси, банклар, ва бошқа молия институтларининг фаолияти тўхтатилган. 

«Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги ва Қозоғистон Миллий банки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терроризмга қарши операциялар ўтказилиши ҳамда Интернетдаги вақтинчалик узилишларни ҳисобга олган ҳолда шундай қарорга келинди», — дейди Рамазанов.

Маълумот учун, Қозоғистондаги вазият 2 январь куни Жанаўзен шаҳрида (Манғистов вилоятидаги шаҳар, мамлакат ғарбида) суюлтирилган газ нархининг кескин ошишига қарши митинглар бошланганида кескинлашди.

Газ экспортини тўхтатган Ўзбекистон

Ўзбекистон мамлакат ичидаги мавсумий максимал истеъмолни қоплаш учун табиий газ экспортини бутунлай тўхтатди.

Маълум қилинишича, 2022 йилда Ўзбекистон Россияга ҳам табиий газ етказиб беришни режалаштирмаяпти.

«Айни пайтда Россия Федерациясига газ етказиб бериш амалга оширилмаяпти, 2022 йилга мўлжалланган режалар ҳам йўқ», дейилган вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, 2018 йилда Ўзбекистон «Газпром»га 3,8 миллиард куб метр табиий газ етказиб берган. 2019 йилда етказиб бериш ҳажми 4,9 миллиард куб метрга оширилган ва 2020 йилда етказиб бериш тўхтатилган. Шунингдек, 2020 йилда «Газпром» туркман газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлаган.

«Марказий Осиё давлатлари ҳозир жуда жадал ривожланмоқда. Бу, биринчи навбатда, Ўзбекистонга тегишли. Биз бу мамлакатда истеъмолнинг катта ўсишини кузатаяпмиз. Шу боис, табиийки, газ хариди у ёки бу даражада қисқаради, чунки давлат газни ўз эҳтиёжлари учун йўналтиради», — деган 2021 йил май ойида ўзбек гази билан боғлиқ вазиятни шарҳлар экан «Газпром» бошқаруви раиси ўринбосари, «Газпром экспорт» бош директори Элена Бурмистрова.

BP статистик қўлланмасига кўра, Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажми 2019 йилдаги 57,3 миллиард куб метрдан 2020 йилда 47,1 миллиард куб метргача қисқарган. Шу билан бирга, ички истеъмол деярли ўзгармаган. Истеъмол ҳажми 2019 йилдаги 44,4 миллиард куб метрдан кейин 43 миллиард куб метрни ташкил қилмоқда.

General Motors’ни ортда қолдирган Toyota

Toyota Motor Corp. 2021 йилда тарихда биринчи марта Америка Қўшма Штатларида автомобиль савдоси бўйича ўзининг асосий рақобатчиси General Motors Co. компаниясини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.

Toyota 2020 йилдан бери Қўшма Штатлардаги сотувларини қарийб 10 фоизга ошириб, 2,3 миллион автомобилга етказди. Шу билан бирга, GM сотуви қарийб 13 фоизга тушиб, 2,2 миллион автомобилни ташкил этди. GM 1931 йилдан бери Америка автомобиль бозорида етакчи бўлиб келаётганди.

WSJ’нинг ёзишича, Toyota компаниясининг муваффақиятига асосан унинг танқислигидан олдин автомобиль электроникаси учун микрочипларни захиралаши ёрдам берди. Чунки Япония компанияси биринчи бўлиб АҚШда автомобилларга бўлган талабни тиклашга эътибор қаратди.

Toyota раҳбарияти Америка бозоридаги етакчиликни сақлаб қолиш кутилмаётганини маълум қилди.

«Аниқ айтиш керакки, бу бизнинг мақсадимиз эмас эди ва биз бу узоқ муддатда давом этишига ишонмаймиз», — деди Toyota’нинг Шимолий Америка катта вице-президенти Жек Ҳоллис.

J.D. Power тадқиқот компанияси прогнозига кўра, 2021 йилда Қўшма Штатларда жами автомобиль сотуви деярли 15 миллион автомобилни ташкил этди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда