Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 15:20 · 07.02.2022

Қозоғистонлик миллионер Forbes журналига ўзи ҳақида рухсатсиз ёзишни тақиқлади

Нашриёт Alina Group компанияси вице-президенти Заур Халафов томонидан имзоланган хат олган.

Қозоғистонлик миллионер Forbes журналига ўзи ҳақида рухсатсиз ёзишни тақиқлади
Фото: «knews.kg»

Қозоғистонлик миллионер Ерлик Балфанбаев Forbes журналига ўзи ҳақида рухсатсиз ёзишни тақиқлади. Бу ҳақда Forbes.kz хабар берди.

Маълум қилинишича, Forbes Kazakhstan журнали ва Forbes.kz сайти муҳаррирлари почта орқали Alina Group компанияси вице-президенти Заур Халафов томонидан имзоланган хат олган.

Хатда муҳаррирлар 2022 йил 10 февралдан бошлаб веб-сайт ва Forbes Kazakhstan журнали журналистлари Alina компаниялар гуруҳининг ягона эгаси Ерлик Балфанбаев, шунингдек унинг компанияси ва унга алоқадор ҳар бир киши ҳақида олдиндан розиликсиз ҳеч қандай маълумотни эълон қилмасликлари ҳақида «огоҳлантирилган».

«Ушбу ёзма хабарнома орқали сизга маълум қиламизки, 2022 йил 10 февралдан бошлаб ОАВ орқали тарқатилган мақолалар, рейтинглар, шарҳлар ва ҳоказоларда Балфанбаев Ерлик Курман-Алиевич, шу жумладан унинг барча шўба ва филиаллари ҳақида ҳар қандай эслатмага фақат уларнинг ёзма розилиги билан йўл қўйилиши мумкин», дейилади матнда.

Таъкидланишича, ушбу мактуби муаллифлари Қозоғистоннинг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунининг 2-1-моддасига ҳаволани қўшиб, унда ОАВ ходимлари фаолиятининг асосий тамойиллари тақдим этилган маълумотларнинг холислиги, қонунийлиги ва ишончлилиги экани қайд этилган. Шунингдек, инсоннинг шахсий ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш кераклиги айтилган.

Шунингдек, компания вакиллари таҳририятни Балфанбаев ва унинг компанияси ҳақидаги эслатмалар Forbes.kz нашрларида «рухсатсиз» топилса, улар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлишлари ҳақида огоҳлантирган.

«Ушбу билдиришномани инобатга олишингизни сўраймиз, акс ҳолда биз конституциявий ва фуқаролик ҳуқуқларимизни ҳимоя қилиш учун суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўламиз», — дея хулоса қилган мактуб жўнатувчилар ўз хабарида.

Ерлик Балфанбаев — AlinEX, Alina Paint, «НАШИ», NORMA, Decorex, G-EX брендлари, «Домовой» пол қоплама марказлари тармоғи, уй ва боғча товарлари учун DOMSAD электрон гипермаркети, «Чистая Родина» ижтимоий лойиҳаси, Қозоғистоннинг экологик тоза маиший кимё бренди Doctor Green’ларинг асосчиси ҳисобланади. Шунингдек, тадбиркор Олмаота яқинидаги Oi-Qaragai оилавий курортига ҳам эгалик қилади.

Ерлик Балфанбаев 2020 йилда Forbes Kazakhstan журналининг Қозоғистоннинг «50 та энг бадавлат тадбиркорлари» рўйхатига биринчи марта кириб, 42-ўринни эгаллаган. Ўша йили у Қозоғистоннинг «50 та энг нуфузли бизнесменлари» рўйхатига кириб, 47-ўринни эгаллаган. 2021 йилда у Қозоғистоннинг «50 та энг нуфузли ишбилармонлари» рўйхатида 44-ўринни эгаллаган. Қозоғистоннинг «50 та энг бой бизнесменлари» рўйхатида 42-ўрин — 2021 йилда.

Alina компаниялар гуруҳи 2021 йилда «Қозоғистоннинг 50 та энг йирик хусусий компаниялари» рейтингида 31-ўринни эгаллаган. 2021 йил май ойида Forbes Kazakhstan журнали 57 ёшли Балфанбаевнинг бойлигини 125 миллион долларга баҳолаган.

Аввалроқ Қозоғистонлик миллиардерлар тартибсизликлардан кейин қанча бойлигидан айрилгани хабар қилинганди. Шунингдек, «Қозоғистон темир йўллари» Назарбоевнинг қизига қарашли компания билан шартномани муддатидан олдин бекор қилгани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди