Расман: Президент АТКР вазири Шуҳрат Содиқовни лавозимидан озод қилди
Ўзбекистонда бир қанча ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланиши бўйича резонанс кўтарилганди

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов лаозимидан озод қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шуҳрат Содиқов Президент фармонига асосан ишдан олинган. Вазирнинг лавозимидан озод қилиниши 3 ноябрь куни Ўзбекистонда бир қанча ижтимоий тармоқларнинг вақтинча блокланиши воқеасига бориб тақалади.
Аввалроқ «Ўзкомназорат» Telegram мессенжери ҳамда YouTube, Instagram, Facebook ва Odnoklassniki тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклаб қўйилганди. Улардан айримлари Ўзбекистонда VPN’сиз ишламаётганди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев хабардор бўлганидан сўнг мамлакатда 3 ноябрь куни фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар қайта ишлай бошлади. Ўзбекистон Бош вазиринг қарорига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган ҳатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди.
Шундан сўнг интернет-платформалар фаолиятини чеклаш билан боғлиқ воқеа ортидан бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов эгаллаб турган лавозимларидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.






