Redmi магнитли клавишларга эга К50 ўйин смартфонини тақдим этди (фото)
Смартфон 120 ватт тез зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган 4700 mAh аккумуляторга эга бўлди.

Redmi бренди (Xiaomi компаниясига тегишли) 2021 йилги К40 Game Enhanced Edition вориси бўлган янги K50 G смартфонини расман тақдим этди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида хабар берилди.
Хитойда смартфонга олдиндан буюртмалар бериш аллақачон бошланган. Янги маҳсулотларнинг бошқа бозорларга чиқарилиш санаси ҳали хабар қилинмаган.

Янги ўйин смартфони корпуснинг текис ён қирраларига эга бўлиб, уларда қўшимча тортиб олинадиган магнит клавишлар жойлашган. Ҳаддан ташқари иссиқликдан ҳимоя қилиш учун К50 G процессордан иссиқликни алоҳида олиб ташлаш ва зарядловчи билан батареяни совутиш тизимига эга бўлди.

Қурилма Snapdragon 8 Gen 1 флагман платформасига асосланган бўлиб, у 8 Gb ёки 12 Gb тезкор хотира ва 128 Gb ёки 256 Gb ички хотира билан бирлаштирилган. Янги Redmi 120 Гц янгиланиш тезлигига эга 6,67 дюймли Full HD+ OLED дисплейга эга бўлди. Экран Gorilla Glass Victus ҳимоя ойнаси билан қопланган.
Redmi K50 G MIUI 13 тизими билан Android 12 да ишлайди. Смартфон 120 ватт тез зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган 4700 mAh аккумуляторга эга бўлди.






