Рейтинг. Бизнесменлар учун 2021 йилнинг энг яхши 8 та фильми
Рейтинг Американинг Inc. нашри томонидан тузиб чиқилган

American Inc. 2021 йилнинг тадбиркорликка қизиққан ҳар бир киши учун томоша қилишга арзийдиган 8 та энг яхши фильмлар рейтингини тузди. Кар ота-онасига балиқчилик бизнесини вайронагарчиликдан қутқаришда ёрдам берган қиз, фуқаролик тартибсизликлари пайтида асаларичилик билан шуғулланишга қарор қилган Косоводаги бева аёл ва бошқа илҳомлантирувчи ҳамда фожиали фильмлар, — буларнинг ҳар бири тадбиркорлар учун сабоқ.
Silk Road (16+)
Фильм Росс Ульбрихтнинг қоронғу тармоқ оламида қандай қилиб машҳур Amazon’ни яратгани, бутун дунё бўйлаб жиноятчилар гиёҳванд модда, қурол ва қалбаки ҳужжатлар сотгани ҳақидаги реал воқеани ҳикоя қилади. Бозор АҚШнинг Наркотикларга қарши кураш бошқармаси томонидан ёпилишидан олдин унинг савдоси 1 миллиард долларни ташкил этган.
WeWork: Or the Making and Breaking of a $47 Billion Unicorn (16+)
Корпоратив маданият, нореал умидлар ва ортиқча харажатлар WeWork’ни оммага ошкор бўлиш ўрнига банкротликка олиб келгани ҳақидаги ҳужжатли фильм. Унда компания асосчиси Адам Нейманн қандай қилиб компанияни бошқармаслик ҳақида ажойиб сабоқлар беради.
CODA (16+)
17 ёшли Руби ҳар куни эрталаб мактаб олдида, Массачусетс штатининг Глостер шаҳридаги оиланинг балиқчи қайиғида ишлайди. Маҳаллий балиқ овлаш бизнеси ва ҳокимият ўртасидаги курашга киришган Руби оилавий масъулият ва мусиқий карьера орзуси ўртасида танлов қилишга мажбур бўлади. Фильм — музокаралар олиб боришни ўрганиш, шунингдек, оилавий бизнесни юритишдаги қийинчиликлар ҳақида таъсирли ҳикоя.
The Gig Is Up (16+)
The Gig Is Up 5 триллион долларлик гиг-иқтисодиётнинг инсоний харажатларини ўрганади. Ушбу ҳужжатли фильм Uber, Deliveroo ва бошқа компаниялардаги ишчиларнинг ҳаётини ўрганади ва глобал ишчи кучининг эътироф этилган ўзгаришига муқобил истиқболни таклиф қилади.
The Good Boss (16+)
Бу — саноат миқёсидаги ишлаб чиқариш заводи эгасининг (Хавьер Бардем) ҳайратланарли ҳикояси. У комиссиянинг текширув ташрифи олдидан норози ходимларини тинчлантириш учун тинимсиз ишлайди. The Good Boss сатирик ва ҳазил аралаш фильм бўлиб, унда раҳбарлар ходимларнинг шахсий ҳаёти чегараларини четлаб ўтганида нима содир бўлишига қаратилган.
Hive (16+)
Sundans кинофестивалида премьераси бўлиб ўтган албан тилидаги фильм шахсий қайғу ва репрессив патриархал жамиятга қарши курашиб, болаларини боқиш учун асал ва ажвар сотиш билан шуғулланаётган косоволик бева аёл ҳақида ҳикоя қилади.
Dear Rider (16+)
Хоббини халқаро миқёсда тан олинган спорт турига айлантириш, албатта, тадбиркорлик нуқтаи назарини талаб қилади. Жейк Бертон Карпентер буни сноуборд билан амалга оширди. Ҳомийлар, чанғи курортлари ва машҳур спортчиларни доимий равишда жалб қилиш орқали Карпентер охир-оқибат глобал ҳодисага айланган бизнесни очди.
Black Friday (18+)
Фильмнинг продюсери ва режиссёри — «Ёвуз ўлик» фильмининг бош қаҳрамони Брюс Кемпбелл. Ушбу даҳшатли комедия фильмида ўйинчоқ дўкони жамоаси «Қора жума» куни қонхўр, паразит харидорлар тўдасига дуч келади. Бу — COVID-19 пандемияси даврида чакана савдода ҳаёт нимага айлангани ҳақидаги ўзига хос сатира.






