Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилаётган давлатлар
Импорт ҳажми қарийб 74,2 минг тоннага ошди.

Ўзбекистон 11 ойда 13 та хорижий давлатга картошка импортини амалга оширди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 53,2 миллион долларга тенг бўлган 455,8 минг тонна картошка импорт қилган. Шунингдек, картошка импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 74,2 минг тоннага ошган.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўтган 11 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Қозоғистон — 150 минг тонна;
- Эрон — 136 минг тонна;
- Покистон — 128 минг тонна;
- Қирғизистон — 24 минг тонна;
- Нидерландия — 11 минг тонна;
- Россия — 4,5 минг тонна;
- Франция — 616 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп мева-сабзавот экспорт қилаётган ҳудудлар хабар қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мева-сабзавот экспорти 5 миллиард долларга етказилишини айтгани ҳақида хабар берилди.






