Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп телефон импорт қилаётган давлатлар
Январь-ноябрь ойларида 2,6 миллион дона телефон келтирилди.

Ўзбекистон январь-ноябрь ойларида 15 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон хориждан қиймати 173,8 миллион долларга тенг бўлган 2,6 миллион дона мобил телефон импорт қилган. Шунингдек, телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 миллион донага ошган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Хитой — 88 миллион доллар;
- Вьетнам — 68 миллион доллар;
- Ҳиндистон — 10 миллион доллар;
- Қозоғистон — 5,3 миллион доллар;
- БАА — 1,6 миллион доллар;
- Германия — 647 минг доллар;
- Россия — 175,8 минг доллар.
Аввалроқ Ўзбекистонда телефон импорти ошгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Samsung суднинг Россияда 61 та смартфон моделини сотиш тақиқига қарши апелляция бергани хабар қилинди.
Интервью

Санкция ва оқибатлар: Ўзбекистон молия тизими Россиядан қанчалик мустақил?
«Кўп рекламаларни каналларнинг ўзи фильтр қилади» — Низомиддинов соҳадаги цензура ҳақида
Йирик брендларнинг Ўзбекистонга кириши нега кечикмоқда?
«Ҳамма нарса қоғозга туширилиши керак» — Санжар Мақсудов бизнесдаги шерикчилик ҳақида
МДҲда ресторан маданияти: қайси давлат ўз тажрибаси билан мақтана олади?
Рейтинг

Таҳлил
