Рейтинг. Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар кўп?
Фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1474 тага ошди.
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикада рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,8 мингтани ташкил этиб, улардан 13,4 мингтаси фаолият юритмоқда.
Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1474 тага ошган.
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар:
- Россия — 2313 та;
- Хитой — 1948 та;
- Туркия — 1912 та;
- Қозоғистон — 1071 та;
- Жанубий Корея — 900 та.
Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар мавжудлиги маълум бўлганди.