Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 19:30 · 30.01.2022

Рейтинг. Жаҳоннинг энг қиммат 10 та суперкари (фото)

Моделлардан бири машҳур «Форсаж-7» фильмида суратга олинган.

Рейтинг. Жаҳоннинг энг қиммат 10 та суперкари (фото)
Фото: Bugatti

XXI асрда одамзодни суперкар билан ҳайрон қолдириш қийин. Бироқ қуйида сўз борадиган машиналар шунчалик қиммат-ки, уларни ишлаб чиқариш саноат «эга»ларига ҳам оғирлиқ қилган. Шу сабаб қуйида сўз борадиган моделларнинг аксарияти жуда ҳам кам нусхада ишлаб чиқарилган.

1. Rolls-Royce Boat Tail

  • Нархи: 28 миллион доллар
  • Двигатель қуввати: маълумот йўқ
  • Максимал тезлик: маълумот йўқ
Фото: Rolls-Royce Boat Tail

Rolls-Royce Boat Tail дунёдаги энг қиммат автомобиль ҳисобланади. Британияликлар ушбу автомобиль нархини ҳеч қачон расман эълон қилмаган, аммо 2021 йилнинг баҳорида тақдим этилган кабриолет учун маълум бир «глобал муваффақиятга эришган жуфтлик» камида 28 миллион доллар тўлаган деб тахмин қилинади.

2.Bugatti La Voiture Noire

  • Нархи: 18,7 миллион доллар
  • Двигатель қуввати: 1500 от кучи
  • Максимал тезлик: маълумот йўқ
Фото: Bugatti La Voiture Noire

Bugatti компаниясининг ноёб гиперкари La Voiture Noire номи француз тилидан «Қора автомобиль» деб таржима қилинган. Миш-мишларга кўра, машина мижозга 11 миллион еврога тушган ва солиқларни ҳисобга олган ҳолда тўланган сумма асл нархдан бир ярим баравар кўпайган — ақл бовар қилмайдиган 16,5 миллион еврогача.

Биринчи марта La Voiture Noire 2019 йилнинг март ойида Женева автосалонида намойиш этилган, шундан сўнг гиперкар бирликлар ва тизим созламаларини синчковлик билан созлаш учун Франциянинг Мольсайм шаҳридаги заводга қайтариб юборилган.

3. Bugatti Centodieci

  • Нархи: 9 миллион доллар
  • Двигатель қуввати: 1600 от кучи
  • Максимал тезлик: 380 км/соат
Фото: Bugatti Centodieci

2019 йилда Bugatti яна бир ўта қиммат моделни — Centodieci деб номланган купени тақдим этди. У 1992 йилги машҳур EB110 моделига бағишланган бўлиб, унинг ўхшашлигини нафақат номда (Centodieci итальянчадан «110» деб таржима қилинган), балки ташқи кўринишида ҳам кузатиш мумкин. Мисол учун, радиатор панжараси, ҳаво олиш жойлари ва автомобилнинг орқа томони дизайнида аниқ узлуксизлик кўринади.

4. Maybach Exelero

  • Нархи: 8 миллион доллар
  • Двигатель қуввати: 700 от кучи
  • Максимал тезлик: 351 км/соат
Фото: Maybach Exelero

Ноёб Exelero автомобили немислар томонидан 2005 йилда каучук ишлаб чиқарувчи Fulda билан ҳамкорликда Maybach 57 лимузинлари учун янги тезюрар шиналарни синовдан ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилган. Суперкар жойидан биринчи «юзлик»гача 4,4 сонияда тезлаша олади ва унинг максимал тезлиги соатига 351 км ни ташкил қилади.

5. Bugatti Divo

  • Нархи: 5,8 миллион доллар
  • Двигатель қуввати: 1500 от кучи
  • Максимал тезлик: 380 км/соат
Фото: Bugatti Divo

40 нусхада ишлаб чиқарилган Bugatti Divo гиперкари 1930-йиллардаги машҳур француз пойгачиси Альбер Диво номи билан аталган. Машина Chiron модели асосида яратилган, бироқ шу билан бирга, Диво учун кенгайтирилган олдинги спойлер ва каттароқ ҳаво олиш жойлари билан бутунлай бошқача олд қисм ишлаб чиқилган. Bugatti Divo 1500 от кучига эга худди шундай 8,0 литрли W16 тўрт турбо двигатель билан жиҳозланган.

6. Koenigsegg CCXR Trevita

  • Нархи: 4,8 миллион доллар
  • Двигатель қуввати: 1014 от кучи
  • Максимал тезлик: 400 км/соат
Фото: Koenigsegg CCXR Trevita

Дунёнинг энг тез автомобилларини ишлаб чиқарувчи швед заводи CCXR Trevita’нинг фақат иккита намунасини яратди. Машинанинг асосий «хусусияти» ноёб углерод корпуси бўлиб, унинг толалари мустаҳкамлигини ошириш учун олмос қопламасидан фойдаланилган.

Айнан ушбу технологиянинг мураккаблиги ва қурилишнинг юқори нархи туфайли Koenigsegg учинчи автомобилни чиқаришдан бош тортди. CCXR Trevita 1018 от кучига эга 4,8 литрли икки турбо қувватли В8 двигатели билан жиҳозланган бўлиб, купе 2,8 сонияда 100 тезликка эришиш имконини беради.

7. Lamborghini Veneno

  • Нархи: 4,5 миллион доллар
  • Двигатель қуввати: 1018 от кучи
  • Максимал тезлик: 400 км/соат
Фото: Lamborghini Veneno

Lamborghini Veneno 2013 йилда машҳур итальян брендининг 50 йиллиги шарафига тақдим этилган. Янги модель 1914 йилда буқалар жангида корридачини ўлдирган Венено (испанчадан «заҳар» деб таржима қилинган) исмли тажовузкор буқа шарафига номланган. Умуман олганда, 2014-2015 йиллар давомида Сант-Агата-Болоньезда эксклюзив моделнинг 14 нусхаси йиғилган бўлиб, уларнинг ҳар бири камида 4,5 миллион доллар туради. Шундай қилиб, Veneno Ферруччо Ламборгини асос солган компания тарихидаги энг қиммат автомобилга айланди.

8. Pagani Huayra Roadster BC

  • Нархи: 3,5 миллион доллар
  • Двигатель қуввати: 800 от кучи
  • Максимал тезлик: маълумот йўқ
Фото: Pagani Huayra Roadster BC

Pagani Huayra Roadster BC уч йил олдин тақдим этилган ва дарҳол дунёдаги энг қиммат ишлаб чиқарилган автомобиллар рўйхатига кирди. Roadster’нинг марказида, хусусан, углерод ва титандан фойдаланиладиган Triax деб номланган янги авлод мураккаб композицион материалнинг монококаси жойлашган.

Машинанинг массаси атиги 1250 килограммни ташкил этди. Бундан ташқари, Pagani Huayra BC Roadster соатига 280 км тезликда 500 кг гача пастга тушириш қувватини ишлаб чиқаришга қодир бўлган катта олд сплиттер ва катта орқа қанотли такомиллаштирилган аэродинамик кузов тўпламини олди.

9. Lykan HyperSport

  • Нархи: 3,4 миллион доллар
  • Двигатель қуввати: 780 от кучи
  • Максимал тезлик: 380 км/соат
Фото: Lykan HyperSport

Ливаннинг W Motors компанияси томонидан Италиянинг StudioTorino дизайн студияси билан биргаликда ишлаб чиқилган Lykan HyperSport «биринчи араб суперкари» норасмий унвонига эга. Автомобиль Porsche автомобилларини такомиллаштиришга ихтисослашган Германиянинг RUF Automotive компаниясининг 3,7 литрли икки турбо блоки билан жиҳозланган.

Ушбу модель 2015 йилдаги « Форсаж-7» фильми туфайли машҳур бўлди, бунинг учун Lykan HyperSport моделининг 10 нусхаси тайёрланган, улардан 9 таси суратга олиш пайтида йўқ қилинган. Шу билан бирга, плёнкаларда суратга олинмаган, аммо харидорларга топширилган автомобиллар камроқ — атиги етти дона чиқарилди. Ҳақиқий суперкарни Бирлашган Араб Амирликларида кўриш мумкин — бир неча йил аввал Абу-Даби полиция паркига эксклюзив купе қўшилди.

10. Aston Martin Valkyrie

  • Нархи: 3,2 миллион доллар
  • Двигатель қуввати: 1160 от кучи
  • Максимал тезлик: соатига 400 км дан ортиқ
Фото: Aston Martin Valkyrie

Янги Aston Martin Valkyrie гиперкарининг сотуви ҳали бошланмаган, аммо маълумки, Формула 1 пойга автомобили технологиясига эга машинанинг тахминий нархи 3,2 миллион долларни ташкил қилади.

Аввалроқ Maserati янги Grecale кроссоверини намойиш этгани хабар қилинганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди