Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 23:00 · 02.12.2021

Рекорд даражада қимматлаган қаҳва, акцияларини сотган Алишер Усмонов холдинги, ипотека кредити бўйича ўзгаришлар — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Рекорд даражада қимматлаган қаҳва, акцияларини сотган Алишер Усмонов холдинги, ипотека кредити бўйича ўзгаришлар — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 2 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Сўнгги 10 йил ичида рекорд даражада қимматлаган кофе

Дунё бўйлаб қаҳванинг нархи сўнгги 10 йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, нархларнинг ўсиши 2023 йилгача давом этади. Нью-Йорк континентал биржасида кофе фючерслари 2,46 долларга етган. Бу 2011 йилдан бери кузатилган энг юқори нарх бўлиб, ўшанда бир фунт қаҳванинг нархи 3 доллардан ошганди. Айни вақтда Халқаро қаҳва ассоциациясида асосий нарх бир фунт учун 2,07 долларни ташкил этмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 85 фоизга кўп.

«Бу йил ҳаво ҳарорати паст бўлган Бразилияда содир бўлган воқеаларга эътибор қаратишимиз керак. Аёз ва қурғоқчилик 2022 йилда ҳосилни оғир аҳволга солиб қўяди», — деди Saxo Bank’нинг товар стратегияси раҳбари Оле Хансен.

Ўзбекистонда 10 ойда қанча автобус ишлаб чиқарилди?

Ўзбекистонда 10 ойда 773 дона, октябрь ойида эса 77 дона автобус ишлаб чиқарилган. Шунингдек, автобус ишлаб чиқариш 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,6 фоизга ошган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг октябрь ойида 77 дона автобус ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, ишлаб чиқарилган автобуслар сони (январь-октябрь ойларида) қуйидагича ўзгарган:

2019 йил — 1 442 та;
2020 йил — 566 та;
2021 йил — 773 та.

Акцияларини сотган Алишер Усмонов холдинги

Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг USM компанияси VK (ВКонтакте)даги акцияларининг 57 фоизини «Согаз» гуруҳига сотмоқда.

«‘Согаз’ АЖ директорлар кенгаши VK (собиқ Mail.ru Group) 57,3 фоиз овозини назорат қилувчи ‘МФ Технологии’ АЖ капиталидаги 45 фоиз улушни тасдиқлади», дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

USM’нинг эълонида холдинг асосчиси, миллиардер Алишер Усмоновнинг сўзларидан иқтибос келтирилади:

«VK Group’даги акциядорлик иштирок кўп жиҳатдан ривожланишни белгилаб берди ва холдинг тарихининг муҳим қисмига айланди. Бизнинг ёндашувимиз ёш ва ғайратли бошқарув учун максимал ҳаракат эркинлигидир, шунинг учун уч йил олдин менинг шерикларим ва мен VK Group акциялари билан овоз бериш ҳуқуқини унинг бошқарувига топширдик. Бугун биз компания капиталидан чиқиб, уни аудитория сони бўйича ҳам, молиявий кўрсаткичлар бўйича ҳам чўққида қолдирамиз, бу эса унинг келажагига ишонч уйғотади».

Ўзбекистонда ипотека кредити бўйича қилинган ўзгаришлар

Ўзбекистонда ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган шахслар кафил бўлишига рухсат берилди.

Маълум қилинишича, 2022 йилда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилади. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1,3 триллион сўм субсидия ажратилади.

«Бу дастлабки ҳисоб-китоблар. Агар талаб бўлса, яна қўшимча ресурс ажратилади», — деган Президент.

Бундан ташқари, Президент ипотека соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилишини таъкидлаган. Хусусан, ипотека кредитлари ва субсидия олишда, уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар ипотека кредитлари шартларидан чиқариб ташланиши белгиланган. Шунингдек, эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади.

Шу билан бирга, эҳтиёжманд аҳоли томонидан кредитни қайтаришда фоизнинг давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил — 10 фоиз этиб белгиланади (ҳозирда вилоятларда 10 фоиз, Тошкент шаҳрида 12 фоиздан юқори қисми қоплаб берилмоқда).

Бундан ташқари, субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам берилади. Шунингдек, ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади (бугунги кунда фақат яқин қариндошлар кафил бўла олади).

Янги «мақсадли ипотека омонати» механизми

Аҳоли маблағларини қурилишга жалб қилишни рағбатлантириш бўйича янги «мақсадли ипотека омонати» механизми жорий этилади.

Маълум қилинишича, янги «мақсадли ипотека омонати» механизмида:

  • харидор – банк – қурувчи ўртасида уч томонлама шартнома тузилади;
  • уй-жой харид қилмоқчи бўлган фуқаро банкда омонат очиб, уни тўлдириб боради;
  • бадал суммаси шаклланганда, унга ипотека кредити расмийлаштирилади;
  • тижорат банки омонат маблағларини қурувчи ташкилотга кредит сифатида ажратади.

Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳамкорлиги

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Москвада бўлиб ўтган Евросиё конгрессида сўзлаган нутқида Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлик қилиш тарафдори эканини, қўшни давлатлар билан савдо айланмаси ўсиб бораётганини таъкидлаган.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари республика ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликнинг энг устувор йўналишларини маълум қилди:

  • Транспорт инфратузилмаси. Ўзбекистон денгизга чиқа олмаганлиги сабабли, бу борадаги ҳамкорлик катта қизиқиш уйғотади.
  • Сув ресурслари. Республика сув манбаларига эга қўшнилар билан яхши муносабатларга эга. Республика бошқа соҳалар қатори энергетика соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш ниятида.
  • Саноат кооперацияси. Ўзбекистон саноат кооперацияси тўғрисидаги битимни тайёрлаш таклифи билан чиқди. Ҳужжат лойиҳаси аллақачон тайёр.
  • Молиявий сектор. Ўзбекистон ўзининг молиявий хизматлари бозорини очмоқда — масалан, мамлакатда Қозоғистон банки фаолият юритмоқда ва иккита давлат банкини Россия банкларига сотиш муҳокама қилинмоқда.
  • Меҳнат ресурслари. Одамлар мобил бўлади — бу Ўзбекистон учун жуда муҳим.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш тарафдори, қўшни давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми ошиб бормоқда.

«2020 йилда республика иқтисодиёти 1,7 фоизга ўсди. Бу йил Халқаро валюта жамғармаси ўсишни 6,1 фоиз деб баҳоламоқда, аммо биз ўсиш 6,5 фоиздан ошади деб ўйлаймиз», — дейди Жамшид Қўчқоров.

Inditex компанияси бошқарувини қизига топширган Испаниянинг энг бой миллиардери

Дунёнинг энг йирик кийим-кечак сотувчиларидан бири бўлган Испаниянинг Inditex компанияси директорлар кенгашига 2022 йил 1 апрелдан Испаниянинг энг бой миллиардери Амансио Ортеганинг қизи Марта Ортега Перес раислик қилади. Inditex компанияси Zara, Massimo Dutti, Bershka Pull & Bear ва бошқа таниқли кийим брендларига эгалик қилади.

Маълум бўлишича, бу қарор 1975 йилда Inditex компаниясига асос солган Амансио Ортеганинг ўзи ва компания директорлар кенгашининг амалдаги раиси Пабло Исла ташаббуси билан қабул қилинган.

«Ушбу ўзгаришлар билан директорлар кенгаши 2011 йилда Амансио Ортеганинг Inditex директорлар кенгаши раҳбари лавозимидан кетишидан бошланган авлодлар алмашинувини якунлайди», дейилади хабарда.

Bloomberg нашрининг қайд этишича, «узоқ кутилган авлодлар алмашинуви» сармоядорларни ҳайратда қолдирган, чунки авлодлар алмашинуви Inditex бош ижрочи директорининг ўзгариши билан ҳам бирга юз берди.

Alantra Equities консалтинг фирмаси раҳбарият алмашинувини «ёмон хабар» деб атади, чунки Пабло Ислани алмаштириш қийин ва янги бош директор чакана савдо тажрибасига эга эмас. Бундан ташқари, Исла Inditex’га 10 йилдан ортиқ вақт давомида раҳбарлик қилди, шу вақт ичида компаниянинг бозор қиймати олти баравар ошиб, 100 миллиард долларга етди.

«Сўнгги пайтларда испаниялик миллиардернинг қизи Марта Ортега ҳам аста-секин омма эътиборига тушиб, компаниянинг 59 фоиз акцияларига эгалик қилувчи 85 ёшли отаси асос солган бизнесда фаол иштирок этмоқда», деб ёзмоқда Bloomberg.

Марта Ортега сўнгги 15 йил давомида Inditex’да турли лавозимларда ишлаган, бироқ ҳеч қачон юқори бошқарувда бўлмаган. Шу билан бирга, у бир нечта премиум даражадаги тўпламларни тақдим этиб, Zara брендини мустаҳкамлашда фаол иштирок этган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди