Республикада сентябрь ойида қанча кўмир ишлаб чиқарганини аниқланди
Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан солиштирганда ўсганини кўриш мумкин. Шунингдек, йирик корхоналар томонидан кўмир ишлаб чиқаришда энг юқори кўрсаткич қайд этилди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 3,9 миллион тонна кўмир ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2022 йил кўмир ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга нисбатан 106,9 фоизга ўсгани кузатилди.
Шунингдек, Республикада 2022 йил январь-сентябрь ойларида йирик корхоналар томонидан кўмир ишлаб чиқаришда энг юқори улуш Тошкент вилоятида (95 фоиз) кузатилиб, ишлаб чиқариш ҳажми 3,7 миллион тоннани ташкил этди.
Аввалроқ Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш ҳажми ошганлиги ҳақида хабар бергандик.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатда йирик саноат корхоналари томонидан 2,5 миллион тонна кўмир қазиб олинганди.
Таъкидланишича, кўмир қазиб олиш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,1 фоизга ошганганди.






