Россия иқтисодиёти «чуқур рецессия»ни бошдан кечирмоқда — Xалқаро валюта жамғармаси
Москвага қарши халқаро санкцияларнинг салбий таъсири туфайли Россия иқтисодиёти «чуқур» таназзулга юз тутган. Шу билан бирга, ўсиш суръатларининг секинлашиши 2023 йилда ҳам давом этади

Россия иқтисодиёти 2022-2023 йилларда чуқур рецессия туфайли пасаяди, деди Халқаро валюта жамғармасининг Европа департаменти раҳбари (ХВЖ) Алфред Каммер 14 октябрь, жума куни журналистлар учун ўтказилган брифингда.
Қайд этилишича, Москвага қарши халқаро санкцияларнинг салбий таъсири туфайли Россия иқтисодиёти аллақачон «чуқур» таназзулга юз тутган. Шу билан бирга, ўсиш суръатларининг секинлашиши 2023 йилда ҳам давом этади. Россияда 2022-2023 йиллар иқтисодиётининг ўсиш суръати салбий бўлади. Бу иқтисодиётда рецессия дейилади.
Каммерга кўра, Eвропа минтақасидаги бошқа давлатлар иқтисодиёти ҳам муаммоларга дуч келмоқда, лекин улар Россия каби «чуқур рецессия»га тушиб қолмаган.
Шунингдек, ХВЖ тадқиқот департаменти директорининг ўринбосари Петя Коева-Брукс энергия экспортини қайта тақсимлаш, давлатнинг иқтисодиётга сезиларли таъсири ва рублнинг мустаҳкамланиши Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватлашнинг асосий омиллари бўлганлигини таъкидлади.
Халқаро валюта жамғармаси октябрь ойидаги ҳисоботида Россия иқтисодиёти учун прогнозини янгилаб, 2022 йилда мамлакат иқтисодиёти 6 фоиз ўрнига 3,4 фоизга пасайишини, 2023 йил июль ойидаги прогнозга нисбатан 3,5 фоиздан 2,3 фоизга пасайиши кутилаётганини маълум қилган.




