Samsung февралда «энг мукаммал Galaxy»ни тақдим этади
Тунги суратлар ва видеолар янада ёрқинроқ бўлиши ваъда қилинган.

Samsung компанияси 2022 йил февраль ойида бўлиб ўтадиган ва янги флагман смартфонининг премьераси ўтказиладиган Galaxy Unpacked онлайн тадбирини эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» ёзмоқда.
Samsung мобил бўлими раҳбари Тэ Мун Ронинг сўзларига кўра, тақдимот давомида Galaxy S22 Ultra смартфони намойиш этилади. Янги қурилма ҳақида маълумот йўқ, бироқ компания моделни Galaxy S оиласидаги «энг илғор» смартфон ва «саноат қоидаларини қайта ёзадиган» гаджет деб атамоқда.
Янги Galaxy S22 Ultra’нинг тунги суратлар ва видеоларни янада тиниқроқ ва ёрқинроқ тақдим этиши, фойдаланувчиларга илғор инновацияларни тақдим этиши ва максимал функционалликни таъминлашига ваъда қилинган.
Аввалроқ Samsung уч марта букланувчи планшет прототипини намойиш этгани хабар қилинганди. Шунингдек, Samsung овозли ёрдамчига эга музлаткични тақдим қилгани ҳақида хабар берилди.






