Saudi Aramco Осиё ва АҚШ учун нефть нархини оширади. Экспертлар айрим жиҳатларга шубҳа қилмоқда
АҚШ бозоридаги нархлар бир баррель учун 0,3 долларга ошди.

Saudi Aramco Осиё, АҚШ ва Европадаги қайта ишлаш корхоналари учун нефть нархини кўтарди. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига бу борадаги ишлардан хабардор манбалар маълум қилди.
Март ойида Arab Light навли нефть компаниянинг асосий Осиё бозорига февраль ойига нисбатан бир баррель учун 0,6-2,8 долларга қимматроқ етказиб берилади.
Яқин Шарқ нефтининг бошқа навларининг Осиё мамлакатлари учун нархлар ўсиши бир баррель учун 0,4 дан 0,7 долларгача бўлди. АҚШ бозоридаги нархлар бир баррель учун 0,3 долларга ошди.
Aramco’нинг нархларни ошириш қарори OPEK+ давлатлари март ойида кунлик хом нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 400 минг барелга оширишни эълон қилганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.
«Аммо кўплаб таҳлилчилар Саудия Арабистони ва Россия бошчилигидаги OPEK+ ушбу миқдорни ташкилотнинг айрим аъзолари учун етказиб бериш ҳажмини ошириш билан боғлиқ муаммолар туфайли бозорга қўша олишига шубҳа қилмоқда», дейилади хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, кучли талаб туфайли Brent нефти нархи 2022 йилда деярли 20 фоизга ошган. Бундан ташқари, сўнгги бир йил ичида дунёда нефть захиралари кескин камайган.
Дунёнинг энг йирик нефть компанияси Saudi Arabian Oil Co. (Aramco) 50 миллиард долларлик акцияларини сотиши ҳақида хабар берилганди.






