Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Савдо-саноат палатаси молия бозори иштирокчилари ўртасидаги муносабатларда ҳукумат аралашувини камайтирмоқчи

Палата замонавий молия бозори иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни ҳукумат эмас, бозор иштирокчилари, яъни тижорат банки ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзаро белгиланганишини назарда тутган таклифлар ишлаб чиқди

Савдо-саноат палатаси молия бозори иштирокчилари ўртасидаги муносабатларда ҳукумат аралашувини камайтирмоқчи

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Экспертлар кенгашида «Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қондириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармон лойиҳаси муҳокама қилиниб, қуйидаги бандлар билан тўлдириш ва лойиҳада мавжуд бандларни чиқариб ташлаш бўйича таклифлар ҳам билдирилган:

  1. «Гаровга олинган мулкка банк томонидан қарздорнинг мажбуриятларини қоплаш мақсадида, ундирувни қаратиш орқали сотувга қўйилишида гаров объектини мажбурий тарзда мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан жорий баҳолаш хулосасини амалга оширилиши ва ушбу мулкни сотув қийматини тадбиркор билан келишган ҳолда сотувга чиқариш» бандини киритиш. Бунда гаровдаги мулкнинг ҳақиқий бозор қиймати бир мунча ошгани эвазига банк олдидаги мажбуриятлар қопланиши билан бир қаторда, гаров мулкининг ортган қисми тадбиркорга қайтарилади ва у томонидан ўз фаолиятида кейинчалик ишлатилинади.
  2. «Кредитор банклар қарздорликни ундиришни гаров мулкига қаратиш бўйича суднинг тегишли ҳал қилув қарори чиққандан бошлаб кейинги бўлган давр учун тадбиркорларнинг кредит қарздорликлари қолдиғига банклар томонидан жарима ва пеняларнинг ҳисобланиши тўлиқ бекор қилинади ва кредит бўйича жорий фоизларнинг ҳисобланишини 50 фоизга қисқартирилади» бандини киритиш;
  3. «Гаровга қўйилган (навбатдаги гаров) мол-мулкка қаратишда гаров нарсаси қиймати юзасидан кредиторлар ва қарздорлар ўртасида келишмовчилик мавжуд бўлганда, гаров нарсасининг бошланғич сотиш баҳоси суд томонидан белгиланади» бандини киритиш;
  4. «Тўловга қобилиятсизлик таомили жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаров қийматидан қондиришда уларга мутлоқ устунлик берилади» сўзларини чиқариб ташлаш.

Таклифлар Марказий банк масъуллари томонидан қабул қилинган. Савдо-саноат палатасининг ёзишича, аксарият тижорат банклари томонидан гаров мулки қийматини кредит таъминоти сифатида расмийлаштиришда мустақил баҳоловчи ташкилотларнинг мулк қийматини баҳолаш хулосаларидаги мулклар бозор нархидан анча паст қийматда гаровга олиниши (гаров объектига нисбатан дисконт қўлланилиши) амалиёти мавжуд. Ушбу механизм орқали тижорат банклари ўзларининг жойлаштирган активларини келажакдаги инфлация омили таъсир этувчи хавф-хатар (рисклар) даражасини пасайтиришга ҳаракат қилишади, яъни келажакда қарздор томонидан кредитнинг асосий тўлови билан бирга, унинг фоизлари, жарима ва пенялари суммаларини ҳам гаров мулки ҳисобидан ундиришга интилади.

Маълум қилинишича, Савдо-саноат палатаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамалар келтириб чиқарган таклифлар аслида замонавий молия бозори иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни ҳукумат томонидан ўрнатилишига эмас, аксинча ушбу бозор иштирокчилари, яъни тижорат банки ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзаро келишилишини мақсад қилган. Палата кредитор банклар томонидан гаров мулкига дисконт қўлланилишида ушбу мулкнинг келажакдаги бозор нархи ўсишини ҳам инобатга олиниши ва шу орқали тадбиркорлик субъектларига нисбатан мавжуд ноҳақликларга чек қуйилиши тарафдори эканлигини маълум қилган.

Аввалроқ, Президент Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилишини маълум қилгани, палата ҳар бир туман ва шаҳарда бизнесга ўқитиш мактабларини ташкил қилиши ҳақида хабар берилганди. Маълумот учун, ҳозирги кунда Савдо-саноат палатасига Даврон Ваҳобов раислик қилади. Унинг номзодини Шавкат Мирзиёев тавсия қилган.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда