Саёҳат учун энг хавфли мамлакатлар номи эълон қилинди
Энг хавфли давлатлар рўйхати Business Travel томонинда эълон қилинган бўлиб, дастлабки ўринларнинг учтаси Осиё давлатларига тегишли. Шунингдек, рейтингга Украина ҳам китирилган

Тиббиёт ва хавфсизлик бўйича мутахассис International SOS Афғонистонни 2023 йилда ташриф буюриш учун дунёдаги энг хавфли давлат деб топди.
Қайд этилишича, «Хатарлар харитаси-2023»да Сурияни ташриф буюриш учун иккинчи энг хавфли жой деб топишган. Ундан кейин Украина, Мали ва Ироқ номлари ҳам киритилган.
Украина ва Мали 2023 йилда янги қўшимчалар бўлиб, қолган мамлакатлар 2022 ва 2021 йилги прогнозда ҳам кўрсатилган.
Хавфсизлик даражаси «фавқулодда» деб таснифланган бошқа давлатлар қаторига Марказий Африка республикаси, Яман, Сомали ва Жанубий Судан, шунингдек, Нигериянинг бир қисми, Конго демократик республикаси, Покистон, Мозамбик ва Исроил киради.
Энг хавфсиз давлатлар қисмидан Норвегия, Финляндия, Швейцария, Дания ва Исландия каби давлатлар ўрин олган.





