Саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар номи эълон қилинди
Энг хавфсиз давлатлар рўйхати The Swiftest томонинда эълон қилинган бўлиб, дастлабки ўрин Осиё давлатига тегишли бўлди

The Swiftest компаниясининг тадқиқот гуруҳи турли мамлакатларнинг хавфсизлик параметрларини таҳлил қилиб, «Саёҳат хавфсизлиги индексини» тузди.
Тадқиқотчилар қотилликлар сони, йўл-транспорт ҳодисаларида ўлимнинг тахминий даражаси, санитария, юқумли касалликлар, табиий офатлар ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда рейтинг шакллантирди.
Унга кўра, рейтингдан Сингапур етакчи бўлди. Осиё мамлакатида қотиллик, йўл-транспорт ва табиий офатлар деярли йўқ. Жиноятчиликка қарши жиддий жазолар тайинланади. Шу сабаб тадқиқотчилар Сингапурни биринчи ўринга лойиқ топди. Ундан кейинги ўринлардан Дания ва Нидерландия ўрин эгаллади.
Энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги:
- Сингапур;
- Дания;
- Нидерландия;
- Швейцария;
- Исроил;
- Швеция;
- Австрия;
- Ирландия;
- Италия;
- Германия.






