Шавкат Мирзиёев Евроосиё рақамли форумини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди
Президент IT соҳасида тажриба алмашиш муҳимлигини қайд этди.

Президент 10 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган навбатдаги йиғилишида Евроосиё рақамли форумини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари IT соҳасида тажриба алмашиш ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш муҳимлигини қайд этган ва шу муносабат билан навбатдаги Евроосиё рақамли форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси илгари сурган.
Шунингдек, Президент видеоанжуманда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиши қатъий эканини яна бир бор тасдиқлаган.
Маълумот учун, Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган навбатдаги йиғилишига Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислик қилди. Йиғилишда Кенгаш Фахрий раиси, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян, ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи мамлакат — Куба Республикаси Президенти Мигель Бермудес ва Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясникович қатнашди.
Аввалроқ Президент Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида биргаликда ечим топишни талаб қилувчи муҳим вазифаларга тўхталиб, ўтгани хабар қилинганди.




