Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Бизнес 20:15 · 19.01.2022

Шавкат Мирзиёев Тошкентда жамоат транспортини ривожлантириш тақдимоти билан танишди

Пойтахтда жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 21 фоизни ташкил этмоқда.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда жамоат транспортини ривожлантириш тақдимоти билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қулай жамоат транспорти шаҳарнинг энг муҳим шартларидан биридир. Лекин Тошкент шаҳрида бу долзарб муаммога айланиб бораётган эди. Автобусларнинг кўпи эскиргани, марказий шоҳбекатлар ёпилиб, йўналишлар ўзаро самарали боғланмагани оқибатида аҳолига ноқулайлик туғдираётган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Масалан, сўнгги беш йилда пойтахт аҳолиси 300 минг нафарга кўпайган, ҳудуди ҳам кенгайган. Бундан ташқари, ҳар куни бир миллиондан ортиқ одам келиб-кетади. Лекин жамоат транспорт тизими пойтахтдаги ўзгаришлардан орқада. 350 та автобуснинг фойдаланиш муддати 10 йилдан ошган, 393 та автобус етишмайди. Тирбандликлар оқибатида автобуслар орасидаги интервал тиғиз пайтда 30 дақиқагача етмоқда.

Оқибатда йўловчилар бу хизматдан норози бўлиб, шахсий транспортдан фойдаланишга ўтиб кетмоқда. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 79 фоизни, жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси эса бор-йўғи 21 фоизни ташкил этмоқда.

Шавкат Мирзиёев ўтган йили 19 октябрда Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, зарур чоралар кўрилишини айтган эди.

Тақдимотда шу борадаги вазифалар муҳокама қилинди.

Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ҳозиргидан 2 баробар ошириш Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги олдида турган асосий вазифа сифатида белгиланди. Бунда тизимли ёндашув ва одамлар оғирини енгил қилиш мақсади устувор бўлиши, барча транспорт турлари — йўналишли, темир йўл транспорти ва метро линиялари, велосипед ва пиёдалар ҳаракатига мўлжалланган йўлларнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш ва комплекс ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Ҳудудлардан Тошкент шаҳрига келишдаги асосий йўлларда 10 та замонавий шоҳбекат, йўловчилар жуда кўп бўладиган 6 та метро бекати ёнида автотураргоҳлар барпо этиш бўйича топшириқ берилди.

Жорий йилда «Қўйлиқ-Қипчоқ» ерусти метроси қурилиши ҳам якунланади. Бунинг натижасида енгил автомобилдан фойдаланаётган 70 минг аҳоли учун жамоат транспортида юришга қулай шароит яратилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, йўловчилар оқимининг келгуси 5 йиллик прогнозидан келиб чиқиб, жамоат транспорти тизимининг иқтисодий-математик моделини яратиш, Транспорт университети илмий салоҳиятини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳрида транспортлар сони йилига 15 фоиз ўсиб, кунига 800 минг автомобиль ҳаракатланмоқда. Йўллар пиёда ва велосипедда юриш учун қулай эмас. 500 дан ортиқ катта чорраҳа бўлиб, аксариятининг ўтказувчанлик даражаси паст. Буларнинг ҳамда ҳаракатланиш маданияти пастлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари кўп содир бўлмоқда.

Давлат раҳбари йўл ҳаракатини тўғри ташкил этиш орқали мазкур чорраҳаларда ўтказувчанлик ва қулайликни ошириш кераклигини таъкидлади. Бу йил 200 та чорраҳада ҳаракатни транспорт оқимига қараб бошқариш тизими жорий этилиши, 180 километр пиёда ва велосипед йўлаклари қурилиши, 2 минг автомобилга мўлжалланган тўхташ жойлари ташкил этилиши белгиланди.

Шунингдек, жорий йилда автобус паркининг 35 фоизи янгиланади. Бунинг учун 410 та автобус ва электробус харид қилиниб, катта сиғимли автобуслар сони 2 баробар оширилади. Шунингдек, шаҳарда электромобиллар сони кўпайиб бораётганини ҳисобга олиб, улар учун қувватлаш станцияларини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Тақдимотда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ва транспорт инфратузилмасини Германия ва Россиянинг мегаполисларни ривожлантириш борасидаги илмий асосланган тажрибаси асосида такомиллаштириш имкониятлари тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, жамоат транспорти корхоналарини молиявий соғломлаштириш, «Тошшаҳартрансхизмат» корхоналарини молиявий аудитдан ўтказиб, трансформация қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбари соҳани бюджет ва бошқа манбалардан ташқари давлат-хусусий шерикчилик асосида ҳам ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш концепциясини қайта кўриб чиқиб, кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш топширилди.

Истиқболда барча вилоят марказларидаги жамоат транспортини уларнинг аҳоли сони, яшаш ва иш жойлари, ривожланиш хусусиятларидан келиб чиқиб пойтахт тажрибаси ва илмий ёндашув асосида такомиллаштирилиши таъкидланди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда