Шерзод Шерматов ЕТТБ вакиллари билан кенг полосали алоқани кенгайтиришни муҳокама қилди
Учрашувда жорий ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов 11 февраль куни Европа тараққиёт ва тикланиш банки вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда жорий ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

«Муҳим ва устувор йўналишлардан бири — хорижий компаниялар иштирокида BPO хизматларини ривожлантириш ва шу тариқа IT маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлашдан иборат», дейилади хабарда.
Шунингдек, рақамли иқтисодиёт доирасида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистонда кенг полосали алоқани кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.






