Hugo Boss компанияси Ўзбекистонда иш бошлади

21:40 · 06.12.2022

Ўзбекистон узумни асосан Россияга экспорт қилмоқда

17:47 · 06.12.2022

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида солиқ тушумлари кўпроқ ундирилди?

17:05 · 06.12.2022

Ўзбекистон 10 ойда 9,5 млн долларлик цемент экспорт қилди

16:30 · 06.12.2022

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши секинлашди

14:13 · 06.12.2022

Ўзбекистонда пахта мавсумида 4 трлн сўмдан ортиқ терим пуллари тарқатилган

12:01 · 06.12.2022

Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди

11:10 · 06.12.2022

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп қайси давлатларга кир ювиш машиналари экспорт қилмоқда?

10:16 · 06.12.2022

Ўзбекистон сабзини асосан Қозоғистонга экспорт қилмоқда

9:32 · 06.12.2022

Европада газ истеъмоли камайди

21:50 · 05.12.2022

Ўзбекистонда 10 ойда қанча қурилиш ишлари амалга оширилгани маълум бўлди

19:30 · 05.12.2022

Ўзбекистонда туризм соҳасида янги стандарт тасдиқланди

18:37 · 05.12.2022

Тошкентдан қатнайдиган шаҳарлараро автобус қатновлари қайта тикланди

15:54 · 05.12.2022

Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобуслар қатнови бекор қилинди

14:34 · 05.12.2022

Qeshm Air авиакомпанияси Теҳрондан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

13:56 · 05.12.2022

Ўзбекистонда 10 ойда қанча автобус ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

13:04 · 05.12.2022

Ўзбекистонда январь-ноябрь ойларида солиқ тушумлари ҳажми ошди

12:13 · 05.12.2022

Ўзбекистон Хитойдан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?

11:17 · 05.12.2022
Таҳлил 23:00 · 14.12.2021

Солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар, ХТВнинг бекор қилинган тендери ва бузилиши тасдиқланмаган «Қўйлиқ» — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар, ХТВнинг бекор қилинган тендери ва бузилиши тасдиқланмаган «Қўйлиқ» — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 14 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар

Ўзбекистонда Сирожиддин Эшматов Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Эшматов Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Эркин Нарманов Сирожиддин Эшматов ўрнига Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

ХТВнинг бекор қилинган тендери

«Bugun.uz» сайтида Халқ таълими вазирилиги салкам 4 миллиард сўмга Электрон таълим тизимини яратишга буюртма бергани ҳақида хабар берилганди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилганини маълум қилди.

Нашр хабарида умумий қиймати 3 миллиард 618 миллион сўмни ташкил қилган мазкур тендерда фақат бир манзилда жойлашган икки фирма иштирок этгани қайд этилганди.

Агентликнинг ҳолат юзасидан олиб борган ўрганишларга кўра, Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) қошидаги «Инновация, технология ва стратегия маркази» ДУК буюртмачилигида e.tender.uzex.uz порталида 2021 йил 3 ноябрь куни «электрон таълим ягона тармоғи учун коммуникацион ва сервер қурилмалари етказиб бериш учун» эълон жойлаштирилган. Тендерда «Inova Solution» МЧЖ ва «Tradein» МЧЖ таклиф билан қатнашган, якунда «Inova Solution» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Аниқланишича, ҳақиқатан ҳам, тендерда иштирок этган икки фирма бир манзилда, яъни Навоий кўчаси, 24-уйда жойлашган, шунингдек, уларнинг таъсисчи ва раҳбарлари ўзаро аффилланган шахс ҳисобланади. Аммо буюртмачи томонидан айни жиҳатларга тўғри баҳо берилмаган. Оқибатда тендер ўтказилишида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги ҳамда «Рақобат тўғрисида»ги қонунларида белгиланган талаблар қўпол равишда бузилган.

Шу боис агентлик томонидан буюртмачига тендерни бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритилган.

Тақдимномани кўриб чиқиш натижасига кўра, ХТВ қошидаги «Инновация, технология ва стратегия маркази» ДУК буюртмачилигида берилган ушбу тендернинг ўрнатилган тартибда бекор қилиниши таъминланган.

Бузилиши тасдиқланмаган «Қўйлиқ»

Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» бозорининг бузилиши ва бозорнинг Тошкент вилоятига кўчириши ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади.

Ушбу ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида «Қўйлиқ» деҳқон ҳамда улгуржи бозорида бўлиб, бозор раҳбарияти ҳамда тадбиркорларнинг фикрлари ўрганилган.

«Қўйлиқ деҳқон бозори»нинг хавфсизлик бўйича директор ўринбосари Қодиржон Нормирзаев аслида бу хабар тарқалишига ҳеч қандай асос йўқлиги, бу хусусида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки юқори ташкилотлардан бирор топшириқ келмаганини маълум қилган.

«Янги ишланган кўприк лойиҳаси ўз номи билан ҳали лойиҳа. Ушбу кўприк қурилиши маълум бир йилгача, деб тасдиқланмаган. Қурилган тақдирда ҳам кўприк билан бозор оралиғида анча жой бор. Уни капалак шаклида, яъни думалоқ ҳолатда қуриб, йўл туширилганда ҳам бозорга халақит қилмайди. Тошкент вилоятидаги янги бозорга кўчиш ҳақида ҳали бизларга шаҳар ҳокимлиги ёки бозор маркази томонидан ҳеч қандай хабар берилмаган», — дейди у.

Нормирзаевнинг айтишича, бу бўйича огоҳлантириш хатлари ҳам юборилмаган:

«Бу бўйича огоҳлантириш хатлари ҳам юборилмаган. Янги қурилган бозорга тўхталадиган бўлсак, бу бозор улгуржи савдога мўлжалланган бўлиб, у ерда катта-катта автомашиналар эркин, тўсиқсиз ҳаракатлана олади. Бундан мақсад, пойтахтга улгуржи кириб келаётган катта юк машиналарининг шаҳардан ташқарида ҳаракатланишини таъминлаб, шаҳар ичидаги тирбандликнинг олдини олиш мўлжалланган».

Суҳбат жараёнида сотувчилар бозор маъмурияти томонидан 1 январдан ўз жойини бўшатиб қўйиши тўғрисидаги огоҳлантириш хатига имзо қўйдириб олинаётганини маълум қилган. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида Қодиржон Нормирзаевдан телефон орқали изоҳ бериши сўралганида бундай ишлардан хабари йўқлигини, бу «паттачи»лар томонидан амалга оширилгани-ю, бунга изоҳ бера олмаслигини айтган.

Қишлоқларда ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари ва айрим солиқлар

Ўзбекистондаги қишлоқларда янгидан ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади.

Президент раислигидаги йиғилишда аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб ҳудудларда хизматларнинг 3 та йўналишда ривожлантирилиши қайд этилган.

Хусусан, биринчи йўналишда хизматлар 158 та қишлоқ туманларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб ривожлантирилади. Шунингдек, йирик туристик объектлари мавжуд 45 та ҳамда 40 та тоғли ва тоғолди туманда «тайёр лойиҳа» асосида туризм хизматлари йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, янги меҳмонхона, дам олиш масканлари уч йил давомида мол-мулк ва ер солиғини 2 баравар паст ставкада тўлайди. Шу билан бирга, туризм соҳаси учун махсус солиқ режими жорий этилиб, уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқ 1 фоиз ставкада, мол-мулк ва ер солиқлари эса ҳисобланган суммадан 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Шунингдек, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида меҳмон уйларини ташкил этиш ва таъмирлаш учун ҳам имтиёзли кредит ажратилади. Қишлоқларда янгидан ўрнатиладиган алоқа оператори станциялари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади. Базавий станциялардан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Офис ижараси бўйича дунёнинг энг қиммат шаҳарлари

Офис ижараси нархи бўйича Гонконг ва Нью-Йорк етакчи бўлди. JLL компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотда қайд этилишича, 2021 йилда қиммат офислар рейтингининг анъанавий етакчиси — Нью-Йоркда жойлашган Мидтаун бу сафар биринчиликни Гонконг билан бўлишган.

Гонконгдаги нархларнинг Мидтаундаги билан тенглашиб олишига юқори талаб ва ижара нархларининг ошиши сабаб бўлган. Ушбу шаҳарларда жойлашган офисларнинг ижараси бир квадрат метр учун йилига 2900 долларни ташкил қилади.

Кучли бешликка бир квадрат метрнинг ижара нархи 2200 долларга тенг Пекиндаги молиявий кўча, Лондоннинг Вест-Энд (ижара нархи 2100 доллар) ва Силикон водийси (квадрат метри 1900 доллар) кирган.

Лента нашрига кўра, Москванинг кўчмас мулк бозори 40-ўринни эгаллаган. У ердаги офисларнинг квадрат метри йилига 780 долларни ташкил қилади.

Тадқиқотга кўра, дунёда экологик биноларга бўлган юқори талаб туфайли премиум классидаги кўчмас мулк тушунчаси ўзгариб бормоқда. JLL маълумотларига кўра, премиум офисларнинг 84 фоизи атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сертификатларига эга. Энг ривожланган бозорларда бу кўрсаткич 100 фоизга етади. Ушбу динамика уй эгалари ва ижарачиларнинг экологик биноларга интилаётганини кўрсатади.

Тадқиқотга кўра, йирик ижарачиларнинг аксарияти шаҳар марказларида офисларни ижарага олишни хоҳлайди, бу эса шаҳарнинг маркази ва бошқа қисмлари ўртасидаги ижара нархи бўйича фарқни кенгайтиради. Пандемия даврида келажаги сўроқ остида бўлган бизнес ҳудудлар иш ва офис майдонига янгича ёндашув сабаб яна диққат марказида.

Радиоактив чиқиндилар мавжуд ҳудудларни соғломлаштириш учун 2 млн евро

Ўзбекистонда радиоактив чиқиндиларни зарарсизлантиришга ЕТТБ, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар ҳомийлигида 2 миллион евролик грант ажратилади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда Совет Иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида 4 миллион тонна радиоактив чиқинди тўпланиб қолган. Шунингдек, бу муаммо Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд (масалан, Қозоғистонда — 240 миллион тонна).

Қайд этилишича, радиоактив чиқиндилар жойлашган ҳудудларни экологик соғломлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи ҳамда қатор давлатларнинг ҳомийлиги ёрдамида 2 миллион евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ўтказган текширувларда 1920 та камчилик аниқланган. Шунингдек, 2019–2021 йилларда ядровий тиббиёт ҳамда саратон касаллигига қарши курашишни ривожлантириш мақсадида 3 та радиотерапия аппарати олиб келинган.

Дуров ва энг тез ривожланаётган Telegram

Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг инглиз тилидаги расмий каналида мессенжернинг муваффақияти ҳақида ёзди.

Қайд этилишича, App Annie томонидан тузилган Top Breakout Chart рейтингига кўра, Telegram бу йил энг тез ривожланаётган мобил илова, деб топилган. Бу Дуров мессенжеридаги фаол фойдаланувчилар сони дунёдаги бошқа мобил иловаларга қараганда тезроқ ўсиб бораётганини билдиради.

«2021 йил одамлар очкўз корпорацияларнинг ҳурматсизлигидан чарчаган ва Telegram махфийлиги ҳамда доимийлигини танлаган йил сифатида эсда қолади», — дея таъкидлайди Дуров.

Шунингдек, тадбиркор ўз жамоаси билан мессенжернинг янги функциялари устида ишлашда давом этишга ваъда берган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Hugo Boss компанияси Ўзбекистонда иш бошлади
Янгиликлар 21:40 · 06.12.2022
Hugo Boss компанияси Ўзбекистонда иш бошлади
Ўзбекистон узумни асосан Россияга экспорт қилмоқда
Янгиликлар 17:47 · 06.12.2022
Ўзбекистон узумни асосан Россияга экспорт қилмоқда
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида солиқ тушумлари кўпроқ ундирилди?
Янгиликлар 17:05 · 06.12.2022
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида солиқ тушумлари кўпроқ ундирилди?
Ўзбекистон 10 ойда 9,5 млн долларлик цемент экспорт қилди
Иқтисодиёт 16:30 · 06.12.2022
Ўзбекистон 10 ойда 9,5 млн долларлик цемент экспорт қилди
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши секинлашди
Янгиликлар 14:13 · 06.12.2022
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши секинлашди
Ўзбекистонда пахта мавсумида 4 трлн сўмдан ортиқ терим пуллари тарқатилган
Янгиликлар 12:01 · 06.12.2022
Ўзбекистонда пахта мавсумида 4 трлн сўмдан ортиқ терим пуллари тарқатилган