Levi’s Россия бозорини тарк этади

18:05 | 23.5.22

«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат

18:00 | 23.5.22

Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади

17:12 | 23.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди

16:08 | 23.5.22

Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди

15:09 | 23.5.22

Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди

14:23 | 23.5.22

Тошкент вилоятида Туркманистон манатини долларга алмаштираётганлар қўлга олинди

12:05 | 23.5.22

UzAuto ва Турин политехника университети Ўзбекистонда энг йирик индустриал таълим тизимини яратади

12:00 | 23.5.22

Rivian’га жавоб: Hyundai АҚШда 6,5 млрд долларлик электромобиль заводи қуради

10:34 | 23.5.22

Грузия бош вазири «Боржоми» акцияларини давлатга ўтказиш бўйича топшириқ берди

9:12 | 23.5.22

Эфириумни яратган Виталик Бутерин миллиардер мақомидан маҳрум бўлди

14:19 | 22.5.22

Байден Украинага ёрдам учун 40 млрд доллар ажратишни маъқуллади. Маблағ нималарга йўналтирилади?

10:52 | 22.5.22

Кипр офшор ҳудудида рўйхатдан ўтган компанияга қарашли корхона ФНҚИЗни 100 млн долларга сотиб олди

2:50 | 22.5.22

Канада россиялик миллиардерларга қарши янги санкциялар киритди — рўйхат

16:09 | 21.5.22

TikTok иловасига ўйинлар қўшилади

12:11 | 21.5.22

Алишер Усмонов Буюк Британиядаги топ-10 бойлар рўйхатидан чиқиб кетди

9:27 | 21.5.22

Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади

20:31 | 20.5.22

Тошкентдаги ВГИК филиалида учта янги йўналиш очилади

20:00 | 20.5.22

СССРда туғилган америкалик миллиардер: Google асосчиси Сергей Бриннинг муваффақият тарихи

Лойиҳа учун Брин дўсти Пейж билан қариндошлардан пул сўраган.

СССРда туғилган америкалик миллиардер: Google асосчиси Сергей Бриннинг муваффақият тарихи
Фото: «ihodl.com»

Агар сиз Сергей Брин кимлигини билмасангиз, бу исмни Google орқали қидириб кўринг. Шунда Сергей СССРда туғилганини, 90-йиллар охирида Ларри Пейж билан биргаликда дунёни ўзгартириб юборган Microsoft ва Apple каби компанияга асос солганини билиб олиш мумкин. Қуйида собиқ Совет иттифоқдан чиққан миллиардернинг муваффақият йўли ҳақида батафсил сўз боради.

1977 йилда Сергейнинг отаси Михаил Брин Польшадаги математика конференциясида қатнашди. Москвага қайтиб келгач, у оиласини олиб, Совет Иттифоқидан кўчиб кетишга қарор қилди. Оиласи билан АҚШнинг Мериленд штатига кўчиб ўтганда Сергей Брин олти ёшда эди.

Сергей Брин ва таълим

Дастлаб у яҳудий жамиятидаги мактабда ўқиган. Унга бу ёқмасди: синфдошлари русча талаффузи учун муҳожирни масхара қиларди ва дарслар ҳам зерикарли эди, чунки мактаб Сергейнинг салоҳияти даражасида эмасди. У учун ўрганадиган нарса — янги билим йўқ эди. Ота-онаси уйда у билан етарлича шуғулланарди.

Ҳозир ҳам Сергей Брин Google’га ишга кириш мақсадида келган кандидатлар билан интервью қилиш жараёнида номзодлардан ўзи билмаган нарсаларни айтиб беришларини сўрайди. Шундай қилиб, агар номзод тўғри келмаса ҳам, Брин янги нарса ўрганиши мумкин. Акс ҳолда буларнинг бари унга зерикарли туюла бошлайди.

Зерикарли дарслар туфайли Бриннинг ота-онаси уни Монтессори мактабига ўтказди, аммо математика бўйича уйдаги машқлар таълимнинг муҳим қисми бўлиб қолди. Брин Стэнфордга ўқишга кирганида танлаган фанлар рўйхати отасини ҳайратда қолдиргани ажабланарли эмас: рақс, елканли спорт, гимнастика. Чунки Брин ёшликдан фан билан жуда кўп шуғулланган эди. Кейин Михаил Брин ўғлидан янада илғорроқ кўнинмалар бўйича дарсларга ёзилиш ҳақида сўрайди. Шунда Сергей Брин, аллақачон, илғорроқ сузиш бўйича рўйхатдан ўтганлигини айтди.

Ларри Пейж билан танишув

Бироқ Бринни кўпроқ компьютерлар ўзига жалб қиларди. 1993 йилда Стэнфордда у Playboy сайтидан суратларни юклаб оладиган ва уларни автоматик равишда ишчи столи фон расми сифатида ўрнатадиган дастур ишлаб чиқди. Бундан ташқари Брин Стэнфордда ўзининг энг яхши дўсти Ларри Пейж билан учрашди.

Фото: Сергей Брин ва Ларри Пейж

Улар биргаликда тадқиқот лойиҳаси устида ишлади. Уларнинг вазифаси Интернетда маълумотларни саралаш алгоритмини яратиш эди. 1996 йилга келиб улар саралашнинг асосида машҳурлик ётиши ҳақида ўйлашди ва Интернетда энг кўп ташриф буюрилган сайтлар энг фойдали бўлиб чиқди.

Google учун қариндошлардан йиғилган пуллар

Брин ва Пейж лойиҳаси жуда машҳур бўлиб кетди ва улар ўз маҳсулотларини университет кампуси деворларидан ташқарига олиб чиқишга қарор қилди. Улар бизнес-режа тузиб, инвестор қидира бошлади. Cisco компанияси вице-президенти Энди Бехтольшайм сармоядор бўлиб чиқди ва Стэнфорд талабаларига 100 минг долларлик чек ёзиб берди. Шунингдек, Брин ва Пейжнинг қариндошлари уларга яна 900 минг доллар йиғиб берди.

Фото: Google асосчилари

2004 йилда Брин ва Пейж томонидан яратилган Google компанияси IPO’га чиқди ва унинг қиймати 23 миллиард долларга баҳоланди. Ўшанда Брин ва Пейж — компания асосчилари, шунингдек, компаниянинг бош директори Эрик Шмид ўз маошларини йилига 1 долларгача камайтириб, бонуслардан воз кечиб, ўзларининг молиявий ҳолатларини тўғридан-тўғри акциялар нархига боғлаб қўйди. Бу ўзини-ўзи назорат қилиш ва яхшироқ ишлашга тарғиб қилувчи ўзига хос ғоя эди. Ҳозирда ушбу компания капиталлашуви 2 триллион долларга баҳоланмоқда.

Google’нинг сармоялари

Компания мустақил равишда кўплаб янги маҳсулотларни ишлаб чиқмоқда, лекин фаол равишда сармоя ҳам киритади. Масалан, Google 2005 йилда Android’ни 130 миллион долларга сотиб олди, бугунги кунда Android дунёдаги етакчи мобил операцион тизим ҳисобланади. 2006 йилда Google YouTube’ни 1,6 миллиард долларга, бир йилдан сўнг эса DoubleClick интернет-рекламасининг кашшофларидан бири бўлган 3,1 миллиард долларга сотиб олди.

Google компаниясининг сармояга бўлган ёндашуви acqui-hiring атамаси билан тавсифланиши мумкин, яъни корпорация бирор бир компанияни сотиб олиш ёки унга сармоя киритиш орқали унинг иқтидорди ходимларига ҳам эга чиқади.

Samsung’га қилинган «тахдид»

Шу ўринда бир мисол: 2011 йилда Google Motorola’нинг мобил бўлинмасини 12,5 миллиард долларга сотиб олди. Уч йилдан камроқ вақт ўтгач, Motorola Mobility Lenovo’га атиги 2,9 миллиард долларга сотиб юборилди. Бир қарашдан бутунлай муваффақиятсиз шартномадек туюлди. Аммо Google’нинг ривожланиш стратегияси нуқтаи назаридан, бу энг яхши «асар» эди.

Фото: Google Motorala’ни сотганини эълон қилди

Гап шундаки, Samsung компанияси ўз телефонларига Android’ни ўзига хос ўзгаришлар билан ўрнатиш амалиёти корпорацияни жуда ғазаблантирди. Чунки бундан амалиёт ортидан қурилмаган тез-тез ишламай, қотиб қоларди. Бу эса Android’га эгалик қилувчи Google обрўсига путур этказарди.

Motorola’ни харид қилиш Samsung учун Google мобил телефон бозорининг ўйинчисига айланиши ҳақидаги хавотирли сигнал эди. Samsung ҳамма нарсани тушунди ва 2014 йил январь ойида компания билан шартнома имзолади. Унга кўра, Samsung телефонларга фақат Android’нинг оригинал версиясини ўрнатишга ваъда берди. Ушбу ҳужжат имзоланганидан икки кун ўтгач, Google Motorola Mobility’ни сотди.

Google’ни тарк этиш

2019 йилда Google асосчилари Сергей Брин ва Ларри Пейж дунёдаги 1-рақамли қидирув тизимига эгалик қилувчи Alphabet компаниясидаги раҳбарлик лавозимларини тарк этди. Уларнинг ўрнини Google бош директори Сундар Пичаи эгаллади. Қўшма баёнотда Брин ва Пейж ўз қарорини «бошқарув тузилмасини соддалаштириш» истаги билан изоҳлаган. Айни вақтда Сергей Бриннинг молиявий ҳолати 122 миллиард долларга баҳоланмоқда. У дунёнинг энг бой миллиардерлари рейтингида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz

tg
Levi’s Россия бозорини тарк этади
Бизнес 18:05 | 23.5.22
Levi’s Россия бозорини тарк этади
«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат
Бизнес 18:00 | 23.5.22
«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат
Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади
Молия 17:12 | 23.5.22
Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди
Молия 16:08 | 23.5.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди
Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди
Бизнес, Иқтисодиёт 15:09 | 23.5.22
Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди
Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди
Молия 14:23 | 23.5.22
Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди