
Янгиликлар 13:52 · 28.01.2023
Ўзбекистонда 2022 йили ўртача ойлик иш ҳақи 21,1 фоизга ошди
«Нефтгазинспекция» маълумотига кўра, ушбу АЁҚШ 8 минг сўмдан бензин сотган
Сурхондарёда нархни асоссиз оширган «заправка»га бензин етказиб бериш тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Нефтгазинспекция» маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда вилоятидаги АЁҚШларда АИ-80 бензин 8 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қайд этилишича, ҳолат ўрганилганда Термиз шаҳридаги Don хусусий фирмасига тегишли АЁҚШ ҳақиқатан ҳам нархни асоссиз оширгани тасдиқланган.
«Бензин нархини сунъий равишда оширганлиги сабабли ушбу АЁҚШга автобензин етказиб бериш тўхтатиш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма берилди», — дейилади инспеция баёнотида.