Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 22:20 · 14.01.2022

Тадбиркорларга мурожаат қилган ССВ, онлайн аукционда сотилган энг қиммат мулк ва россиялик шикоятчиларга жавоб қайтарган Маск — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Тадбиркорларга мурожаат қилган ССВ, онлайн аукционда сотилган энг қиммат мулк ва россиялик шикоятчиларга жавоб қайтарган Маск — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 14 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Тадбиркорларга мурожаат қилган ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тадбиркорлардан ходимларнинг 20 январга қадар коронавирусга қарши эмланишини таъминлашни ҳамда сабабсиз эмланмаганларни ишга қўймаслик чораларини кўришни сўради.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 17 июлдаги 11-сон қарорида 18 ёшдан катта аҳоли қатламини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 113-моддасига кўра, ходим эмланишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли.

«Сиздан ходимларингизнинг 2022 йил 20 январга қадар коронавирусга қарши эмланишини таъминлашингизни ҳамда сабабсиз эмланмаганларни ишга қўймаслик чораларини кўришингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Маълумот учун, эмлашга қарши тиббий кўрсатмалари бор фуқаролар бундан мустасно. Тиббий чекловлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг интернетдаги ресурсларида мавжуд.

20 нафардан ортиқ эмланувчиси бор ташкилотларга эса сайёр эмлаш бригадасини жалб этиш имконияти ҳам яратилган. Эмлаш бепул амалга оширилади.

Онлайн аукционда сотилган энг қиммат мулк

Ўзбекистонда 2021 йил онлайн аукцион орқали собиқ ҳарбий шаҳарча бино-иншоотлари 266,4 миллиард сўмга сотилиб, энг қиммат сотилган объект бўлди.

E-auksion электрон савдо платформасига кўра, Ўзбекистонда E-auksion электрон савдо платформасида 2021 йили жами 53 минг 784 та мулк савдога чиқарилган.

Қайд этилишича, бошланғич нархи 1 триллион 821 миллиард сўм бўлган 23 минг 691 та мулк 2 триллион 377 миллиард сўмга сотилган. Бу, мулклар аукцион натижасида 556 миллиард сўм қимматроққа сотилганини кўрсатади.

Шунингдек, аукционларда 107 минг 135 нафар иштирокчи қатнашган. Энг қиммат сотилган объект Собиқ ҳарбий шаҳарча бино-иншоотлари (266,4 миллиард сўмга сотилган) бўлган.

Бундан ташқари, бир лот учун 337 нафар иштирокчидан ариза келиб тушган. Бу энг кўп ариза берилган лот ҳисобланади. Таъкидланишича, энг узоқ давом этган аукцион 14 соат 59 дақиқа 36 сония давом этган.

Россиялик шикоятчиларга жавоб қайтарган Маск

Миллиардер Илон Маск Tesla электромобилларининг россиялик эгаларининг компаниянинг Россияда расмий техник ёрдами тўлиқ йўқлиги ҳақидаги шикоятига жавоб берди. 

«Компания бутун дунё бўйлаб Tesla эгаларини қўллаб-қувватлаш учун имкон қадар тезроқ ишламоқда», — деб ёзди Маск Twitter’да.

Шундай қилиб, у Tesmanian нашрида эълон қилинган мақолага жавоб қайтарди, унда Россиядаги Tesla эгалари Маскдан мамлакатда расмий офис очишни сўраган. Порталдаги Tesla ва миллиардернинг бошқа лойиҳалари ҳақидаги янгиликларга бағишланган материал россиялик автомобиль эгаларининг YouTube’даги Go Electro каналидаги видеомурожаати асосида тайёрланган.

Мақолада Tesla’ни Россияда юқори тезликда қувватлантирувчи станциялар, сервислар ва техник кўмак кўрсатилмаган ҳолда сотиб олинаётгани билдирилган. 

«Агар қандайдир эҳтиёт қисмлар керак бўлса, биз уни чет элдан буюртма қиламиз ва бу узоқ ‘6 ойлик саргузашт’га айланади», — дейди муаллиф Дмитрий Сакал.

Шунга қарамай, у Tesla эгалари электромобилларни жуда яхши кўришини ва уларни ҳеч қачон ички ёнув двигателли автомобилларга алмаштирмасликларини таъкидлади.

«Илон, биз сиздан Tesla учун Россияда расмий офислар очишингизни сўраймиз. Сизни жуда соғиндик», — деди у.

Маълумот учун, Tesla дастурий таъминот янгиланишига рус тилини қўллаб-қувватлаш функциясини қўшди. Аммо Tesla’нинг Россияда ҳали расмий ваколатхонаси йўқ.

Қибрайдаги 150 млн долларлик ИЭС

14 январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган, қуввати 240 мегавольт бўлган буғ-газ электр станцияси Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Энергетика вазирлигига кўра, ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Қурилмаларнинг фойдали иш коэфициенти юқорилиги ҳисобига, йилига 290 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 1 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Маълумот учун, умумий қиймати 150 миллион долларга тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилган.

Ўзбекистон аэропортларида коронавирус учун мажбурий тест

Махсус комиссия қарорига кўра, Ўзбекистон аэропортларида коронавирус учун мажбурий тест синовлари жорий этилди. Ушбу талаб фақат мамлакатга келаётганларга тегишли.

Uzbekistan Airports‘га кўра, COVID-19’га қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2022 йил 11 январдаги баённомасига асосан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари кўпайиши ва «омикрон» штами аниқлангани сабабли мамлакатда карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Хусусан, 15 январдан бошлаб Давлат божхона қўмитаси Санитария-эпидемиология осойишталиги хизмати билан биргаликда Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларнинг учиб келиш залларида экспресс-тест пунктларини ташкил этади. Келган барча фуқаролар коронавирус учун экспресс тестдан ўтишлари керак бўлади.

Хабарга кўра, тест синовидан ўтиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўм эквивалентида 5 доллар миқдорида белгиланади. Талабалик гувоҳномаси бўлган талабаларга 50 фоиз чегирма берилади. I ва II гуруҳ ногиронлари тест синовларини бепул топширади. Икки ёшгача бўлган болаларни ковид учун текшириш шарт эмас.

Маълум қилинишича, коронавирусга тест топшириш Давлат божхона қўмитасининг марказий лабораторияси томонидан ўтказилади. Барча аэропортларда бунинг учун махсус зоналар, карталар билан тўловларни қабул қилиш учун терминаллар, нақд пул олиш учун банкоматлар ва валюта айирбошлаш пунктлари мавжуд.

Тўловни амалга ошириб, квитанцияни олган йўловчи тўғридан-тўғри синовга юборилади, шундан сўнг паспортга штрих-код ёпиштирилади. Синов натижаларини олиш учун тахминан 15 дақиқа вақт кетади.

2021 йилда сотилган авторақамлар

Ўзбекистонда 2021 йил онлайн-аукционда 298,8 миллиард сўмлик авторақамлар сотилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 298,8 миллиард сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақам шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 40 фоизга, ҳажми бўйича эса 21 фоизга ўсган.

Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 миллион сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91 фоизи жисмоний шахслар, 9 фоизи — юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси — 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 миллион сўмни ташкил қилган.

Қайд этилишича, рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 37 фоизи биринчи тоифадаги авторақамлар, 22 фоизи — иккинчи, 13 — учинчи, 9 — тўртинчи, 9 — бешинчи ва 10 — олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (48 фоиз) Самарқанд ва Фарғона (8 фоиздан), Наманган ва Андижон (6 фоиздан), ҳамда Бухоро (5 фоиз) вилоятларида харид қилинган.

Таъкидланишича, авторақамларнинг онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи — Давлат бюджетига, 20 фоизи — Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.

Аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари

Ўзбекистон тижорат банкларидаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 21,1 фоизни ташкил қилди.

Марказий банк маълумотларига кўра, банк тизимидаги топ-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича навбатдаги мониторинг текшируви ўтказилган. Аниқланишича, 2022 йил 1 январь ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20–22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,1 фоизни ташкил қилган.

Маълум қилинишича, аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинган.

Шунингдек, алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва ҳ.к.) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳисобга олинмаган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди