Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 13:42 · 24.04.2022

Тадқиқот: Ўзбекистондаги жамоат транспорти фаолияти қанчалик қониқарли?

ПМТИ таҳлилий материални Kommers.uz’га тақдим этди.

Тадқиқот: Ўзбекистондаги жамоат транспорти фаолияти қанчалик қониқарли?

Бугунги кунда дунёдаги йирик шаҳарларнинг деярли барчаси учун жамоат транспорти энг муҳим, устувор масалалар сирасига киради. Чунки жамоат транспорти тизимини яхши йўлга қўйиш орқали иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш, ҳавонинг мусаффолигини асраш, одамларни кўзлаган манзилига етказиш ва албатта тирбандликларни камайтириш мумкин. 

Шу боис ПМТИ экспертлари Тошкент шаҳрида жамоат транспорти билан боғлиқ муаммоларни ўрганиб чиқди ва ундан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларини баҳолади. Институт таҳлилий материални Kommers.uz’га тақдим этди.

Жамоат транспорти муаммоларини ўрганиш мақсадида аҳоли ўртасида сўров ўтказилди. Унда 1 315 нафар Тошкент шаҳри аҳолиси иштирок этди. Иштирокчиларнинг 807 нафарини эркаклар, 508 нафарини эса аёллар ташкил қилди.

Сўров натижасида қуйидагилар аниқланди:

  • респондентларнинг 29 фоизи шаҳарнинг марказий қисми атрофидаги махсус транспорт марказларидан фойдаланишга тайёр ва унга эҳтиёж сезади;
  • ўрганилган 5 та омил орасида келиш ва ҳаракатланиш жадвалига риоя қилиш, онлайн кузатиб бориш имконияти транспорт сифати ҳақидаги тасаввурга энг кўп таъсир кўрсатади;
  • сифат борасида нисбатан юқори баҳо олиш жамоат транспортини танлаш эҳтимолини оширади (ҳар бир балл учун 4,6 фоиз).

Сўровда қатнашганларнинг катта қисмини, аниқроғи 624 нафарини 31-55 ёш оралиғидаги кишилар, 574 нафарини 18-30 ёш оралигидаги кишилар ташкил этди. 76 киши 55 ёшдан ошганлар, 41 киши эса 18 ёшгача бўлганлар гуруҳидан жой олди. Ёш тақсимотидан кўриниб турибдики, респондентларнинг асосий қисми меҳнатга лаёқатли ёшдаги кишилар бўлиб, «кўзланган манзиллга қандай етиб бориш мумкин: жамоат транспортида, таксида, шахсий автомобилда ёки бошқа транспортда», деган масалага ҳар куни дуч келади.

Сўровда иштирок этганларнинг 29 фоизи шаҳарнинг марказий қисми атрофидаги махсус транспорт марказларида автомобилни қолдириб, йўлни жамоат транспортида давом эттиришга тайёрлиги ва шундай марказларга эҳтиёж сезишини билдирди. 

Рэспондентларнинг 33 фоизи бу масала юзасидан тизим самарали ишлагандан кейингина бир қарор қабул қилишини, 17 фоизи эҳтиёж сезмаслигини ва 21 фоизи шундай имкониятдан фойдаланишни истамаслигини билдирди.

Жамоат транспортида йўловчиларнинг ҳаддан ташқари кўплиги (респондентларнинг 73 фоизи шу жавобни танлаган), уларнинг келиш ва ҳаракатланиш жадвалига риоя қилмаслиги (60 фоиз), ноқулайлиги (36 фоиз), бошқа транспорт воситаларининг мавжудлиги (27 фоиз), бекатларнинг ҳолати ва ноқулай жойлашуви (26 фоиз) каби омиллар йўловчиларнинг жамоат транспортидан фойдаланмаслигига сабаб бўлаётган энг жиддий муаммолардир. 

Респондентлар шаҳар транспорт тизими сифатини 1 дан 10 баллгача бўлган шкала бўйича баҳолади. Ўртача балл 4,42 ни ташкил қилди. Регрессия моделлари асосида транспорт сифатининг субъектив баҳосига таъсир қилувчи энг муҳим омиллар аниқланди.

Жадвал: ПМТИ

Жадвалдан кўриниб турибдики, узоқ кутиш вақти, транспорт алмаштиришлар сони, тегажаклик муаммоси ва ҳафталик саёҳатлар сони респондентларнинг субъектив баҳосига салбий таъсир қилади. Масалан, ҳар бир транспорт алмаштириш баҳони 0,16 баллга камайтиради.

Шунга қарамай, регрессиядан қуйидаги хулосалар чиқариш мумкин: транспорт кутиш вақтини ҳар 10 дақиқага қисқартириш субъектив баҳолашни 10 дан 0,4 баллга, келиш ва ҳаракат жадвалига риоя қилиш,  онлайн кузатиш имокнияти мавжудлиги сифатни жами 1,65 баллгача ошириши мумкин (ҳар бир таркибий қисм алоҳида 0,55 балл).

Шу билан бир қаторда «Муқобил транспорт» омилини ҳам унутмаслик керак. Бу омил респондент муқобил транспортни (такси, шахсий автомобиль) танласа, қанча вақт тежашини акс эттиради. Шундай қилиб, тежаб қолинган ҳар 10 дақиқа субъектив баллни 0,14 баллга пасайтиради. Ушбу ўзгарувчининг ўртача қиймати деярли 29 га тенг эканини ҳисобга олсак, бу омил кучли салбий таъсир кўрсатади.

Жамоат транспорти сифатига салбий таъсир кўрсатувчи яна бир омил сифатида тегажаклик муаммосини келтириш мумкин. Ушбу муаммога дуч келган фуқаролар жамоат транспорти сифатини ўртача 0.54 баллга паст баҳолашган. 

Логит модели ёрдамида жамоат транспортидан фойдаланиш эҳтимоли аниқланди. У кўп жиҳатдан жамоат транспортини қанчалик сифатли, деб тасаввур қилишимизга боғлиқ. Логит модели — иккилик ўзгарувчининг натижаси эҳтимолини баҳолашга имкон берувчи модель, яъни 0 — йўқ ва 1 — ҳа қийматини олиш. Ушбу тадқиқот доирасида 0 — жамоат транспортидан фойдаланмайман, 1 — фойдаланаман, деганидир.

Шундай қилиб, субектив сифатни 1 пунктга яхшилаш жамоат транспортини танлаш эҳтимолини 4 фоизга оширади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди