Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 21:30 · 25.04.2022

Тадқиқот ва таклифлар: Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун янги йўналишлар аниқланди

ПМТИ матбуот хизмати таҳлилий материални Kommers.uz’га тақдим этди.

Тадқиқот ва таклифлар: Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун янги йўналишлар аниқланди
Фото: РИА Новости

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун янги йўналишларни баҳолади. Институт матбуот хизмати таҳлилий материални Kommers.uz’га тақдим этди.

Ўзбекистонга ўтказилган пул маблағлари ҳажми 2021 йил якунларига кўра 8,1 миллиард долларни ташкил қилган. Бунинг 70 фоизи ёки 5,6 миллиард доллари Россиядан ўтказилган. Ўша йили Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра) 1 036 305 кишини ташкил қилган. 2021 йилда ҳар бир меҳнат муҳожирининг ойлик ўтказмаси 453 долларни ташкил қилган. 

Эмиграцион тузоқ мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги кўп жиҳатдан муҳожирлар ўтказадиган пул маблағи, бинобарин ўша мамлакатнинг миграцион сиёсатига боғлиқ бўлган бир вазиятни тавсифлайди. Муҳожирларни уйга қайтишга мажбур қилувчи ҳар қандай иқтисодий бўҳрон мамлакатдаги ишсизлар сонини кескин оширади ва пул маблағларининг келмай қолиши камбағалликни янада кучайтиради. 

ПМТИ экспертлари муҳожирлар оқимига таъсир қилувчи ташқи омилларни инобатга олган ҳолда ташқи меҳнат муҳожирлиги имкониятларини баҳолаш бўйича таҳлил ўтказди ва бунда халқаро миқёсда ишчи кучининг кетишини тавсифловчи (дунёдаги 40 та мамлакат бўйича 2017-2019 йилларга оид маълумотлар) Гравитацион моделдан фойдаланилди. 

Таҳлил натижасида қуйидаги асосий хулосалар чиқарилди:

  • инглиз тилини билиш, дипломатик ваколатхонанинг мавжудлиги, авиачипталар нархи, шунингдек, бораётган мамлакатда ЯИМнинг аҳоли жон бошига улуши меҳнат муҳожирлиги учун муҳим омиллар эканлиги маълум бўлди;
  • донор мамлакатда дипломатик ваколатхонанинг мавжудлиги меҳнат муҳожирларининг кетишини 16 фоизга оширади;
  • донор мамлакатлардаги инглиз тилини билиш талаби Ўзбекистондан кетаётган меҳнат муҳожирлари оқимини 55 фоизга камайтиради;
  • имконият 8 фоиздан 80 фоизгача бўлган Польша, Болгария, Литва, Чехия, Франция, Германия ва Буюк Британия каби мамлакатлар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун энг мақбул йўналишлар бўлиши мумкин;
  • Сингапур, Саудия Арабистони ва Япония каби мамлакатлар 4 фоиздан 49 фоизгача имкониятга эга. Озарбайжон ва Беларусь МДҲ мамлакатлари орасида энг катта имкониятга эга экани маълум бўлди. 

Кўп жиҳатдан Россиядаги меҳнат муҳожирлари ўтказадиган пул маблағларига боғланиб қолиш нафақат меҳнат бозори, балки бутун республикадаги вазиятни янада чуқурлаштиради. Шу сабаблар туфайли айни чоғда ишчи кучини экспорт қилиш учун янги имкониятларни кўриб чиқиш зарур. 

Шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистондан асосан малака даражаси юқори бўлмаган, ўрта-махсус таълимга эга ишчилар кетмоқда. Улар асосан қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва қисман хизмат кўрсатиш (сотувчилар, беморга қаровчилар, фаррошлар ва бошқалар) соҳаларида меҳнат қилмоқда. 

Бугунги кунда Ўзбекистон дунёдаги 27 та мамлакат  билан меҳнат битимларига эга. Шунга қарамай, Россия, Қозоғистон ва Туркия ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари йўл олаётган асосий мамлакатлар бўлиб қолмоқда. 

Ҳисоб-китобларга кўра, донор мамлакатларда ЯИМнинг аҳоли жон бошига нисбатан 1 фоиз ўсиши Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларининг кетишини 0,7 фоиз оширади. Авиачипталар нархининг 1 фоизга ошиши, меҳнат миграциясини 1,35 фоизга пасайтиради. Донор мамлакатларда дипломатик ваколатхоналарнинг борлиги меҳнат муҳожирларининг кетишини 16 фоизга оширади. Донор мамлакатлардаги инглиз тилини билиш талаби Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларининг кетишини 55 фоизга камайтиради. 

Меҳнат муҳожирларининг кетиш модели асосида бундан кейин халқаро меҳнат миграциясини ривожлантиришнинг анча истиқболли бўлган бозорлари аниқланди. Демак, гравитация модели бўйича бу имконият Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг анъанавий асосий донор мамлакатларида қўшимча 8 фоиздан 80 фоизгача деб баҳоланмоқда. 

ПМТИ экспертлари амалга оширилган ҳисоб-китоблар ннатижасида чора-тадбирлар ва механизмларни татбиқ этиш бўйича шундай таклифларни ишлаб чиқди:

1. Хорижий мамлакатлар билан дипломатик, хусусан ишчи кучини экспорт қилиш соҳасидаги келишувларни кенгайтириш, меҳнат шартномаларини тузиш ва меҳнат қилаётган муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадга мувофиқ.

2. Мактабдан бошлаб хорижий тилларни, айниқса инглиз тилини ўргатишни сифат жиҳатидан яхшилаш. меҳнат муҳожирлигига жўнаш истагида бўлган кўпсонли фуқароларни инглиз тили курслари билан қамраб олиш, маҳаллаларда инглиз тилини ўргатиш бўйича бепул курсларни ташкил этиш лозим. 

3. Авиачипталарни харид қилишда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ёрдамида чипта баҳосининг 50 фоизини тўлаш йўли орқали меҳнат муҳожирларига имтиёзларни тақдим этиш даркор. 

4. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат муҳожирларини жўнатиш учун муҳим, деб ҳисобланган мамлакатларнинг меҳнат бозорини мунтазам равишда чуқур таҳлил қилиб бориши зарур. 

5. Ўзбекистондан чиқиб кетаётган меҳнат муҳожирлари ҳақидаги расмий ҳисоботни такомиллаштириш зарур (чунки алоҳида вазирликларнинг рақамларида тафовут мавжуд). 

6. Европа Иттифоқи мамлакатларига ишга жўнатувчи хусусий бандлик агентликлари учун лицензия олишни соддалаштириш мақсадга мувофиқ.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди